Швейцариянинг электрон китоблар ишлаб чиқарувчи PocketBook компанияси Ink Pad Color — замонавий EInk рангли экранлар технологияси қўлланилган 7,8 дюймли қурилмани тақдим этди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
«Барча гап EInk Nеw Kaleido технологияси асосида яратилган экранда. У Kaleido’нинг биринчи версиясидан ранглар фильтрининг янги қолипи билан ажралиб туради, бу эса тасвирни янада ёрқин бўлишини таъминлайди», — дейилади компания хабарида.
Таъкидланишича, электрон китоб пикселлари сони 468х624 тага тенг 7,8 дюймли дисплейга эга. Оқ-қора режимга ўтказилганида пикселлар сони 404х1872 тани ташкил этади. Аккумулятор сиғими — 2900 мА/соат. Китобнинг ўзи бир марта қувватланиш орқали бир ой давомида ишлай олади, қувватланиш эса USB Type-C разёми орқали.
Шунингдек, Pocket BookInk Pad Color 1 гигабайт тезкор ва 16 гигабайт ички хотирага эга бўлиб, қўшимча флеш-хотира эвазига унинг сиғимини ошириш мумкин. 225 граммли қурилма нархи 329 долларни ташкил этади.
Аввалроқ Хитойнинг Hisense компанияси оқ-қора дисплейга эга ноодатий А7 5G смартфонини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Amazon сув ўтказмайдиган электрон китобини тақдим этди
Изоҳ (0)