• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар санаб ўтилди

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг тенденциялари ва 2021 йилга мўлжалланган прогнозлар шарҳини эълон қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    2020 йил якуни билан асосий капиталга қўйилган инвестициялар ҳажми реал қийматида 2019 йилга нисбатан 8,2 фоизга камайди ва 202 триллион сўмни ташкил этди. Марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган инвестициялар ҳажми 34,9 фоизга камайиб, 39,3 триллион сўмни ташкил этган.

    Шу билан бирга, бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестициялар 33,6 фоизга, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари 75,7 фоизга, ҳукумат томонидан таъминланган хорижий инвестициялар ва кредитлар 28 фоизга камайди.

    «Шунга қарамай макродиагностик таҳлилларга асосан иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашнинг олдинги йиллардаги асосий манбаларидан бири бўлган марказлашган ресурслар имкониятларининг чекланиб бориши хусусий, айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини кескин оширишни тақозо этмоқда. Хусусан, ўтган йилларда иқтисодий ўсишни молиялаштириш асосан марказлашган ресурслар ҳисобига бўлганлиги ўз аксини сўнгги йиллардаги ташқи қарз динамикаси кўрсатмоқда», — дейилади шарҳда.

    2020 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 32,7 фоизга (кафолатланмаган хорижий кредитларни инобатга олмаган ҳолда) камайиб, 2,9 миллиард долларни ташкил этган (доллар эквивалентида пасайиш 33,8 фоизни ташкил этган).

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, кафолатланмаган хорижий кредитлар қуйидаги тармоқларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробардан зиёд ўсган (2,4 миллиард доллардан 3,5 миллиард долларгача), жумладан:

    • Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) — 636,5 миллион доллар;
    •  «Ўзбекнефтгаз» АЖ — 154,8 миллион доллар («Шўртан ГКМ» МЧЖ — ишлаб чиқариш қувватини ошириш — 122,7 миллион доллар);
    • «Ўзэлтехсаноат» АЖ — 101,8 миллион доллар (маиший музлаткичлар ишлаб чиқариш — 48 миллион доллар);
    • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш (АТКР) вазирлиги — 89,4 миллион доллар (кенг полосали телекоммуникация тармоғини ривожлантириш — 35,5 миллион доллар);
    • «Ўзқурилишматериаллари» АЖ — 91 миллион доллар.
    Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 22,1 фоизи табиий газ ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга, 22,5 фоизи бошқа металл бўлмаган минерал маҳсулотларни ишлаб чиқариш, 9,3 фоизи қурилиш ишларига йўналтирилди.

    Бундан ташқари, экспорт салоҳияти юқори бўлган тармоқларда (машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё ва фармацевтика саноатида) асосий капитални шакллантириш учун тўғридан-тўғри инвестицияларнинг даражаси пастлигича қолмоқда.

    «Қулай инвестиция муҳитини яратиш, хусусан, рақобат муҳити, хусусий мулк дахлсизлиги, молия бозорлари, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини яхшилаш ҳамда суд ҳокимиятининг тўлақонли мустақиллигини таъминлаш тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини оширишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади», — дея таъкидланади шарҳда.

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳисоблашича, инвестициялар соҳасидаги мавжуд тенденцияларнинг давом этиши 2021 йилда иқтисодий ўсиш суръатларига (прогноз бўйича 5,1 фоиз) эришишга таҳдид солиши мумкин, бу эса иқтисодиётга жалб қилинган инвестициялар ҳажмини сезиларли даражада оширишга қаратилган инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича амалий чоралар ва уларнинг самарадорлигини оширишни талаб қилади.

    Инвестицияларнинг асосий манбалари ҳисобланган давлат ташқи қарзи, Тикланиш ва тараққиёт фонди маблағлари, кафолатланмаган хорижий кредитлар ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, шунингдек, тижорат банклари кредитларининг ЯИМга нисбати 2019 йилда 23,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил якунига кўра, ушбу кўрсаткич ЯИМнинг 20,1 фоизини ташкил этган.

    Шу билан бирга, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг юқори технологияли ва инсон капиталига фаол йўналтирилмаслиги мамлакатда юқори даражадаги инклюзив ўсишга эришиш ва камбағаллик даражасини қисқартириш каби мақсадларга эришиш жараёнини хавф остига қўймоқда.

    Таъкидланишича, инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида асосий қадам хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича шарт-шароитларни яратиш, тўлиқ ва самарали институционал асосни шакллантириш ҳисобланади.

    Мавзуга доир: 

    • Сардор Умрзоқов тўғридан-тўғри жалб этилаётган инвестициялар борасидаги рақамлар Марказий банкникидан фарқ қилишига изоҳ берди
    • Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсишини прогноз қилди. Бу уч ой аввалги прогноздан 0,5 фоизга паст

    26.02.2021, 22:10   Изоҳ (0)   17278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Фарғонадаги мактаблар олдида ўрнатилган кўчма светофор

    26.02.2021, 21:58

    Тошкентдаги цехда иш берувчининг айби билан вояга етмаган боланинг қўли дастгоҳга кириб кетди

    26.02.2021, 21:34

    Шавкат Мирзиёев: «Йил якунига қадар қарийб 9 миллион нафар аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади»

    26.02.2021, 21:26

    Ўзбекистон олма импортини 8,5 баравар оширди, экспорт 61 фоизга тушди

    26.02.2021, 21:10

    «Вилоят ҳокимлари маҳаллий бюджет ҳисобидан 100 нафардан хотин-қизларнинг контракт пулини тўлаб беради» – Шавкат Мирзиёев

    26.02.2021, 20:32

    Шавкат Мирзиёев 2021 йил якунига қадар 15 минг нафар ишсиз аёлни ҳунармандчиликка ўқитиш бўйича топшириқ берди

    26.02.2021, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.