• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 2021 йил якунига қадар 15 минг нафар ишсиз аёлни ҳунармандчиликка ўқитиш бўйича топшириқ берди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари йил якунига қадар 221 минг нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш зарурлигини қатъий таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Йиғилишда таъкидланишича, ўтган уч ой мобайнида «аёллар дафтари»га киритилган 253 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг 32 минг нафари иш билан таъминланган.

    «Аёллар дафтари»га кирган ишсизлар Хоразмда – 40 минг, Қашқадарёда – 20 минг, Наманганда – 18 минг, Андижон, Бухоро, Жиззах ва Самарқандда – 17 мингдан, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда – 15 мингдан, Тошкент вилоятида – 14 минг, Фарғонада – 11 минг, Навоийда – 9 минг, Сирдарёда – 8 минг, Тошкент шаҳрида – 3 минг нафарни ташкил этмоқда.

    «Мисол учун, бугунги кунда Шаҳрихонда ‘аёллар дафтари’га киритилганлар сони 3,5 мингга яқин. Шундан 2,5 мингдан зиёди ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, 31 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжмандлар, 15 нафари ногиронлиги бўлганлар, 25 нафари қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, 418 нафари тиббий ҳимояга, 454 нафари ҳуқуқий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлардир.

    Туманда 3 мингга яқин аёл пилла етиштиради. Пилла мавсумидан кейин бошқа даромад топишнинг имконияти йўқ, чунки ер танқис. Ҳудуддаги пиллачилик кластери 800 нафар аёлни ўқитиб, уларга тўқув дастгоҳи ва ипак хом ашёсини етказиб бериш, ишлаб чиқарилган тайёр экспортбоп маҳсулотларни кафолатли сотиб олиб, ташқи бозорга йўналтириш ташаббуси билан чиққан.

    Худди шу каби, Марғилон шаҳрида дафтарга кирган 2,5 минг нафар аёллар бўлиб, шундан 363 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож. Ваҳоланки, Марғилонда бир тўқувчи кунига 8-10 метргача адрас ва хон атлас, 2 метргача аъло бахмал матосини тўқимоқда. Аъло бахмал матосининг бир метри учун 25 минг, хон атлас учун 5 минг, адрас учун эса 4 минг сўмгача ҳақ тўланади. Бу – бир ойда 1,5 миллион сўмгача даромад топиш мумкин, дегани.

    Ушбу фаолиятни кенгайтириш орқали Марғилон шаҳрида 500 нафар, Шаҳрихон туманида 800 нафар аёллар бандлигини таъминлаш, умуман Фарғона ва Андижон вилоятларида 4 мингтадан янги иш ўринларини яратиш имконияти мавжуд», – деди давлат раҳбари.

    Президент бир қатор вилоят ҳокимларига икки ой муддатда Марғилон, Бухоро, Шаҳрисабз, Нукус шаҳарлари ва Шаҳрихон туманида хотин-қизларни адрас, атлас, аъло бахмал, гилам тўқиш бўйича бир ойлик ўқув курсларида ҳунармандчиликка ўргатиш тизимини жорий қилиб, йил якунига қадар бу вилоятлардаги камида 15 минг нафар аёлларни ўқитиш топшириғини берди. Шунингдек, Бандлик жамғармаси орқали тўқув дастгоҳларини харид қилишга 20 миллиард сўм ажратиш кераклигини айтди.

    Мавзуга доир:

    • «80 минг нафар хотин-қизнинг муаммолари 3 ойда ҳал этилди» – Шавкат Мирзиёев «аёллар дафтари» ҳақида
    • «Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш ва омма олдида сазойи қилиш оддий ҳолатга айланиб бормоқда» – Шавкат Мирзиёев
    • Шавкат Мирзиёев: «Афсуски, барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит, имконият яратиб бера олмаяпмиз»

    26.02.2021, 20:13   Изоҳ (0)   16973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга 1,7 кг гиёҳвандлик воситаларини ошқозонида олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

    26.02.2021, 19:52

    Ўзбекистонда суғориш мавсумида сув танқислиги сабаб уни тежашга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланди

    26.02.2021, 19:31

    Видео: Намангандаги «Бунёдкор» маҳалласида вилоят ҳокимининг вақтинчалик уйи қад ростлади

    26.02.2021, 19:16

    «80 минг нафар хотин-қизнинг муаммолари 3 ойда ҳал этилди» – Шавкат Мирзиёев «аёллар дафтари» ҳақида

    26.02.2021, 19:05

    «Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш ва омма олдида сазойи қилиш оддий ҳолатга айланиб бормоқда» – Шавкат Мирзиёев

    26.02.2021, 18:40

    Шавкат Мирзиёев: «Афсуски, барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит, имконият яратиб бера олмаяпмиз»

    26.02.2021, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.