«Манчестер Сити» футбол клуби «Боруссия Д» ўйинчилари Эрлинг Ҳоланд ва Жованни Рейнага қизиқиш билдирмоқда.
Инглиз клуби бу икки футболчи учун 100 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлашга тайёр, дея хабар қилмоқда 90Min портали.
«Манчестер Сити» таклиф қилаётган шартга кўра, Рейна яна бир йил «Боруссия»да қолади.
Таъкидлаш жоиз, бу икки футболчининг оталари ўз вақтида «Манчестер Сити»да тўп сурган.
Ҳоланд Бундеслига 2020/21 йилги мавсумида 17 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди. Рейда эса 21 ўйинда учта гол ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)