«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович бразилиялик собиқ футболчи Роналдо ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Роналдо феноменига яна қўшимча кўрсаткич керак деб ўйламайман. У етук футболчи эди. Мен ҳар доим айтганман: футбол ўйнайдиган одамлар бор, яна шундай инсонлар борки, уларнинг ўзи футбол. Мен учун у — футбол.Роналдо фаолияти мобайнида «Реал», «Интер», «Барселона», «Милан» ва ПСЖ каби жамоаларда тўп сурган.Ҳамма у каби ўйнашни хоҳлаган, барча Роналдо бўлишни истаган. У ўз ҳаракатлари, қадамлари, мен «илон» деб атайдиган дриблинглари билан футболни буткул ўзгартириб юборган.
Мен учун бошқа футболчи эмас, айнан у футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи.
Златан Ибрагимович, «Милан» футболчиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)