Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2021 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
25 февраль куни ўзбекистонлик боксчилар навбатдаги жангларда иштирок этди. Шу куни олти нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди.
Миразизбек Мирзаҳалилов кутилмаганда мезбонлар вакили Хавьер Ибанесга ютқазиб қўйди. Шунингдек, аёл боксчилар тоифасида Райҳона Қодирова ва Турсуной Раҳимова ҳам ютқазиб, мусобақани тарк этди.
Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров ва Навбаҳор Ҳамидова эса ғалабали юришни давом эттирган ҳолда, кейинги босқичга чиқди.
Натижалар билан танишинг:
- -60 кг: Райҳона Қодирова — Мира Потконен (Финляндия) 0:5
- -75 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Ани Ховсепян (Арманистон) 5:0
- +91 кг: Баҳодир Жалолов — Берат Ачар (Туркия) 5:0
- -51 кг: Турсуной Раҳимова — Лукас Ангелина (Қозоғистон) 0:5
- -57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — Хавьер Ибанес (Болгария) 0:5
- -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Энтони Эррера (АҚШ) 5:0
Изоҳ (0)