Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2021 мусобақаси давом этмоқда.
24 февраль куни мусобақанинг 3-кунги учрашувлари ўтказилди. Унда ўзбекистонлик беш нафар боксчи рингга кўтарилди. Уларнинг барчасида Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг ғалабаси қайд этилди.
Терма жамоа етакчиси, супер оғир (+91 кг) вазн тоифасида ҳаракат қилувчи Баҳодир Жалолов мусобақадаги биринчи жангини франциялик Мурад Алиевга қарши ўтказди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда Жалолов 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.
Странжа—2021 мусобақасидаги жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.
Ўзбекистонлик боксчиларнинг натижалари билан танишинг:
- -69 кг: Бобоусмон Ботуров — Гурген Модоян (Арманистон) 5:0
- -60 кг: Райҳона Қодирова — Аслахан Меҳмедова (Болгария) 5:0
- -63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Вандерсон де Оливейра (Бразилия) 5:0
- -81 кг: Дилшодбек Рўзметов — Кристиан Николов (Болгария) 5:0
- +91 кг: Баҳодир Жалолов — Мурад Алиев (Франция) 5:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)