Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби, ҳозирда фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров Instagram тармоғида ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев ўртасида юзага келган тортишувга ўз муносабатини билдирди.
Буни пиар деб ўйлаяпсизми? Мен ҳам шундай деб ўйлай десам, буларга пиарнинг нима кераги бор? Улар санъаткор бўлмаса. Тўғри, пиар фақат санъаткорларда бор деб бўлмайди. Ҳозирда спортчиларимиз ҳам улардан қолишмаяпти. Хуллас, бу вазиятни тушунмадим.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эргашев ва Ғиёсов Instagram ижтимоий тармоғида ўзаро гап талашганди.Шаҳрам билан деярли ҳар куни суҳбатлашамиз. Бироқ бу борада ўзидан ҳам сўрамабман ҳам. Нима бўлган тақдирда ҳам улар Ўзбекистон байроғини ҳимоя қилмоқда. Шундай экан ҳаммасини омадини берсин.
Фазлиддин Ғоибназаров, боксчи
Изоҳ (0)