Творог қўшиб тайёрланган егуликлар ҳамиша мазали бўлганлиги учун ҳам кўпчилик томонидан севиб истеъмол қилинади.
Керакли маҳсулотлар:
- кефир − 200 мл;
- творог − 200 грамм;
- манний ёрмаси − 70 грамм;
- тухум − 1 дона;
- қабартма (разрихлитель) − 1 чимдим.
- Маҳсулотлар тайёрлаб олинади. Творогни элакдан ўтказиш ҳам мумкин, шунда запеканка янада баландроқ чиқади.
- Творог ва кефир аралаштирилади.
- Тухум қўшилади.
- Манний ёрмаси ва қабартма қўшиб аралаштирилади.
- Ҳосил бўлган масса қолипга қуйилади.
- 180 даражадаги печга 35 дақиқага қўйилади.
Изоҳ (0)