Sea Ray компаниясининг Америка тармоғи Sundance катерлар линейкасининг 45 йиллиги муносабати билан янги Sundancer 370 Outboard моделини тақдим этди. Қайиқ дизайни BMW Grouo таркибига кирувчи Designworks креатив студияси иштирокида яратилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Sea Ray

Sea Ray бош дизайнери Чарли Фосса ва BMW Designworks жамоасининг вазифаси «бир вақтнинг ўзида ўтмишга ҳурмат ва келажакка интилиш» принципини ўзида мужассам этган дизайнни яратиш бўлган. Концепциянинг асосий тўртта постулати — нафислик, журъат, атлетизм ва ўзига хослик. Уларнинг ҳар бири эгилган палуба линиялари, фирмага хос корпус элементлари ва «динамик бурчак ҳамда юзалари»да акс этган.

Фото: Sea Ray

Sundancer 370 Outboard бортига беш киши сиғади. Экипаж салони U-симон шаклда бўлиб, юмшоқ диванлар билан жиҳозланган, шунингдек, у ерда чўғсиз ишлайдиган Kenyon грили ўрин олган. Опциялари қатори — тик дарахтидан ясалган стеллар, музлаткич ва электр тизими орқали очилиб ёпиладиган шиша том. Каютада алоҳида душ, каравот, телевизор ва кичикроқ ошхона мавжуд.

Фото: Sea Ray

Катер учта Mercury Verado 300 осма мотори ёрдамида ҳаракатга келиб, GPS маълумотлари асосида такомиллаштирилган жойстик ёрдамида бошқарилади.

Фото: Sea Ray

Sundancer 370 Outboard’нинг бошқарув пости 16 дюймли Simrad NSO evo3s дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, у Mercury VesselView Mobile мобил дастури ва Simrad Command интерфейсини қўллаб қувватлайди. Катер нархи ошкор этилмаган.

Аввалроқ Пьерпаоло Лассарини исмли дизайнер «Avangard» номли ҳашаматли яхта лойиҳасини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.