Футбол бўйича Таиланд Премьер Лигасининг 21-турида «Муангтонг Юнайтед» 20 февраль, шанба куни «Ратчабури» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Сардор Мирзаев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай майдон эгалари пенальтидан урилган гол орқали мувозанатни тиклади.
25-дақиқада Мирзаев учрашувдаги иккинчи голини урган бўлса, 66-дақиқада ҳет-трик қайд этган ҳолда «Муангтонг»нинг ғалабасини таъминлади.
Асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи 83-дақиқада захирага олинди.
«Муангтонг» мазкур ғалабадан кейин очколарини 34 тага етказиб олган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
Таиланд Премьер Лигаси
21-тур баҳси
20 февраль, шанба
«Ратчабури» — «Муангтонг Юнайтед» 1:3
Голлар: 0:1 – 6 Мирзаев, 1:1 – 11, пенальти Роллер, 1:2 – 25 Мирзаев, 1:3 – 66 Мирзаев.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)