• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Рекордмейстернинг рекордлари: «Бавария» тарихидаги энг қиммат трансферлар

    Мюнхеннинг «Бавария» клуби 2021 йилнинг 15 февраль куни «Лейпциг» ҳимоячиси Даё Упамекано трансферини расман эълон қилди. Франциялик футболчи 2020/21 йилги мавсум сўнгида «Бавария» сафига бориб қўшилади. Ушбу хабарлар фонида FootballHD нашри «Бавария» («рекордмейстер») тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида материал тайёрлади. Қуйида ушбу мақола ўзбек тилида тақдим этилади.

    Бенжамин Павар — 35 миллион евро

    Фото: Bild

    Фото: Bild

    2018 йилнинг ёзида Павар Франция сафида Жаҳон Кубогида ғолиб бўлди. Бир йил ўтиб, «Бавария» Паварни «Штутгарт»дан 35 миллион еврога сотиб олди. Футболчи биринчи мавсумдаёқ янги жамоаси сафида барча мусобақаларда ғолиб бўлди, шу жумладан, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам. Францияликнинг трансфери қанчалик даражада ўзини оқлаганлигини айтишга ҳали эрта, боиси Бенжаминда ўнг қанот ҳимоячиси позициясида деярли рақобатчи йўқ. Аммо мюнхенликлар аллақачон бу борада иш олиб боришмоқда. Ёзда «рекордмейстер» Паварнинг бўшашмаслиги учун яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди.

    Ренату Санчеш — 35 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2016 йилнинг ёзида «Бавария» умидли марказий ярим ҳимоячи сифатида Ренатуни сотиб олди. Мюнхенликлар бунинг учун «Бенфика»га 35 миллион евро тўлади. Аммо португалиялик Бундеслигада ўйнаб кета олмади. Бир йил ўтиб, «рекордмейстер» футболчини «Суонси»га (Англия) ижарага бериб юборди. Шундан сўнг ярим ҳимоячи Мюнхен клубида яна бир мавсум ўтказди, аммо натижа ўша-ўша эди. 2019 йилнинг август ойига келиб, «Бавария» Санчешни «Лилль»га 20 миллион еврога сотиб юборди. Францияда футболчи сезиларли даражада яхши ҳаракат қилишни бошлади. Аммо Германия чемпионлари учун бу трансферни бемалол муваффақиятсиз бўлди деб айтиш мумкин. Биринчидан, португалиялик жамоада ўз ўрнига эга бўлолмади. Иккинчидан, «Бавария» бунда 15 миллион зарарга кирди.

    Матс Ҳуммелс — 35 миллион евро

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ҳуммелснинг фаолиятида фақатгина 2 та клуб бўлган — «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд». Мюнхен клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Матс 2009—2016 йилларда «Боруссия»да ўйнаган. 2016 йилда эса қадрдон клуби уни қайтариш учун Дортмунд клубига 35 миллион евро тўлайди. Германиялик футболчи «Бавария»да учта яхши мавсум ўтказади. Шу вақт ичида у уч мартадан Германия чемпионати ва мамлакат Суперкубогида ғолиб бўлди, шунингдек, бир бор Германия Кубогида ҳам зафар қучди. 2019 йилнинг ёзида эса мюнхенликлар уни яна «Боруссия»га 30 миллион еврога трансфер қилди. Умуман, Ҳуммелснинг трансферини «Бавария» учун фойдали бўлган дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам томонлар дўстона кайфиятда хайрлашди.

    Марио Гётце — 37 миллион евро

    Фото: Soccersouls

    Фото: Soccersouls

    2013 йил ёзида «Бавария» «Боруссия Д» ярим ҳимоячиси Марио Гётцени ўз сафига қўшиб олиб, шов-шувли трансферни амалга оширди. Дортмундда Марионинг Мюнхенга кўчиб ўтгани яхши қабул қилинмади, чунки у «арилар» тарбияланувчиси эди ва жамоанинг асосий рақобатчиси сафига ўтиш сотқинликка тенглаштириларди. Гётце билан биргаликда футболчи кўплаб совринларни қўлга киритди. Ярим ҳимоячи Бундеслигада уч марта, Германия Суперкубогида икки марта ва яна бир мартадан УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунга қарамай, Марио «мюнхенлик»ка айлана олмади. Уч йилдан сўнг Гётце «Боруссия»га қайтади. Дортмундда маълум вақт давомида яхши ўйин кўрсатган футболчи ҳозирда Нидерландиянинг ПСВ клубида фаолият юритмоқда.

    Артуро Видаль — 39,3 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Видаль «Бавария»га «Ювентус»дан 2015 йилнинг ёзида деярли 40 миллион евро эвазига ўтади. Уч йилдан сўнг Германия чемпионлари чилилик футболчини 18 миллионга «Барселона»га трансфер қилади. Миқдордаги фарқ сезиларли, аммо клуб учун футболчининг трансферини муваффақиятсиз деб аташ қийин. Артуро сингари футболчилар исталган жамоада қадрланади, чунки у ҳар бир учрашувга ўзини 100 фоиз бағишлайди. Видаль «Бавария»га ўз хоҳиши, кучи, жанговар руҳияти ва тажрибаси билан ёрдам бериб келган. Чилилик футболчи ҳозирда айнан шу хислатлари билан «Интер»нинг ёш футболчиларига ўрнак бўлмоқда.

    Хави Мартинес

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Мартинес ўзининг «Бавария»даги тўққизинчи ва сўнгги мавсумини ўтказмоқда. Хави 2012 йилнинг ёзидан бошлаб Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилади. Ўша пайтда немислар Мартинес учун «Атлетик»га 40 миллион евро тўлаганди. Бу ўша вақт ўлчовлари учун анчайин жиддий маблағдир, аммо Хави ўзига сарфланган пулларни охирги евросигача оқлади. Ярим ҳимоячи муваффақият жиҳатидан ҳар хил мавсумларни ўтказди, аммо у ҳар доим ўз ишини виждонан бажарар, баъзан эса ғалаба голларини ҳам урар эди. Мартинес «Бавария»нинг тарихий ютуқларида ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшди. Шундай экан, немис клуби ёзда у билан муносиб хайрлашишга мажбур.

    Корентин Толиссо (41,5 миллион евро)

    Фото: «Бавария» ФК

    Фото: «Бавария» ФК

    2017 йилнинг ёзида «Бавария» «Лион» тарбияланувчиси учун 40 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади. Мюнхенда Толиссога катта умидлар боғланганди, аммо у ҳамон ротация футболчилигича қолмоқда. Французга жамоадошлари билан рақобатлашиш қийин бўлмоқда, айниқса, ҳозирги даҳшатли «Бавария»да. Ярим ҳимоячининг ўзи вазиятни ўзгартириш истагини билдирган вақтлар бўлган, клуб ҳам уни қўйиб юборишга тайёр эди. Шунга қарамай, Толиссо Мюнхенда қолди ва ушбу мавсумда ҳам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Бунинг сабаби ушбу мавсумда ҳар бир жамоа ротация эҳтиёж сезаётгани билан боғланмоқда. Шундай экан, ёзда французнинг кетиши мумкинлиги ҳақидаги гапларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.

    Даё Упамекано — 42,5 миллион евро

    Фото: «Бавария» ФК

    Фото: «Бавария» ФК

    Упамекано «Бавария»нинг энг охирги трансфери ҳисобланади. «Рекордмейстер» бир неча кун олдин футболчининг трансферини эълон қилди. Унга «Ливерпуль» ва «Челси» ҳам даъвогарлик қилаётганди, аммо Даёнинг ўзи Мюнхенга ўтишга қарор қилди. Даёнинг «Бавария»да мавсум сўнггида жамоани тарк этадиган Давид Алабанинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Ушбу трансфердан ҳар иккала томон ҳам фойда кўради. Мюнхеликлар Бундеслига ва Чемпионлар Лигасида тажрибага эга бўлган юқори даражали ҳимоячига эга бўлса, Упамекано эса клуб даражасида барча совринлар учун курашиши мумкин бўлади.

    Лерой Сане — 45 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Бавария» жуда узоқ вақт давомида Санени Германияга қайтариш устида иш олиб борди. Мюнхенликлар футболчини «Манчестер Сити» билан шартномани узайтирмасликка ишонтирди. Натижада, футболчи 2020 йилнинг ёзида «Бавария»га ўтди. Мюнхен клуби сафидаги дастлабки мавсум Лерой учун омадли чиқмаяпти. Клубдагилар ҳам вингернинг ўз имкониятларидан паст даражада ҳаракат ҳаракат қилаётганлигини айтмоқда. Шунга қарамай немислар ватандошини қўллаб-қувватлашда ва унинг Англияда кўрсатган даражасига қайтишига ишонмоқда. Сане вақти-вақти билан кучли босимга ҳам дуч келмоқда, аммо у буни енгиб ўтиши керак бўлади. Чунки дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнашнинг бошқа усули йўқ.

    Лукас Эрнандес — 80 миллион евро

    Фото: Бундеслига

    Фото: Бундеслига

    «Бавария» тарихидаги энг қиммат футболчи чап қанот ҳимоячиси бўлади деб ким ҳам ўйлабди. 2019 йилнинг ёзида мюнхенликлар Эрнандес учун рекорд даражадаги 80 миллион евро тўлади. Лукас эса қийин вазиятга тушиб қолди. Бир томондан француз ўзининг трансфер нархи ва билдирилган катта умидлар туфайли жиддий босимга дуч келди. Бошқа томондан футболчига ниҳоятда кучли рақобатчи — Альфонсо Дэвис пайдо бўлди. Ҳозирда канадалик футболчи дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. «Бавария» эса Дэвисни атиги 10 миллион еврога олган. 80 миллион еврога сотиб олинган Эрнандеснинг «Бавария»даги келгуси фаолияти қандай кечиш эса сўроқ остида қолмоқда.

    Бошқа мақолалар: 

    • Италиядан Польшагача. Ўзбекистонлик легионер футболчилар қайси давлатларда тўп сурмоқда?
    • АПЛдан қувғин қилинганлар. Англияда омадсизликка учраган, аммо бошқа лигаларда жавлон ураётган таниқли футболчилар
    • «Теп, сен мендан яхшироқсан». Криштиану Роналду ҳақида қизиқарли фактлар
    • «Унинг зарбаларидан сўнг дарвозабонлар тўп қайси томонга учаётганини тушунмасди». Дунё футболи юлдузлари Алессандро дел Пьеро ҳақида

    20.02.2021, 18:00   Изоҳ (0)   22031
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳмуд Муродов кимни MMA тарихидаги энг яхши жангчи деб ҳисоблашини айтди

    20.02.2021, 17:18

    Расман: Бобур Абдухолиқов легионерга айланди

    20.02.2021, 16:00

    Маҳмуд Муродов ҳаётда нимани йўқотишдан қўрқишини айтди

    20.02.2021, 14:05

    Ҳакамни тепгани учун 10 йилга футболдан четлатилган «Нефтчи» футболчиси озодликка чиқарилди

    19.02.2021, 23:32

    Маҳмуд Муродов: «Флойд Мейвезерни Ўзбекистонга олиб келамиз»

    19.02.2021, 23:02

    Маҳмуд Муродов Санчесни нокаутга учратгани ҳақида: «Бу натижадан қониқмадим»

    19.02.2021, 22:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.