Россиянинг Самара шаҳрида Опен ФC 2 мусобақаси доирасида ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (29-8-2) 20 февраль, шанба куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Нурсултонга ушбу баҳсда украиналик Богдан Котловянов (10-9) рақиблик қилди. Нурсултон рақибини 1-раунддаёқ бўғиш усули билан таслим қилди.
Шу тариқа Рўзибоев MMA’даги 29-ғалабасини нишонлади.
Рўзибоев бундан аввалги жангини 2021 йилнинг 10 январида Андижондаги MMA кечасида ўтказганди. Унда ўзбекистонлик яккакурашчи украиналик Максим Сорокани (11-21) 1-раунддаёқ бўғиш усули билан таслим қилган.
Изоҳ (0)