Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: Nano Medical Clinic

Фото: Nano Medical Clinic

Қарор билан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021–2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Жумладан, қуйидаги соҳаларда сунъий интеллект технологиялари қўлланилади:

  • қишлоқ хўжалиги соҳасида: ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан, комбайнлар ишини мониторинг қилиш;
  • банк соҳасида: тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва улар томонидан тартибга солиш талаблари (SubTech ва RegTech) бажарилишини соддалаштириш, шунингдек, банк хизматлари кўрсатиш сифатини таҳлил қилиш, фойдаланувчиларни масофадан биометрик идентификациялаш (Face ID) ва кредит таваккалчиликларини баҳолаш учун;
  • молия соҳасида: бюджет харажатлари, пенсия, ижтимоий ва суғурта тўловлари, шунингдек, нафақа тўловларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш учун;
  • транспорт соҳасида: локомотивларни бошқариш жараёнида уларнинг ҳаракатини кузатиб бориш ва хавфли вазиятларда машинистларни огоҳлантиришда, жамоат транспорти ҳаракатини таҳлил қилиш ва уларнинг оптимал йўналишларини аниқлашда, шунингдек, автомобиль ҳаракатини ва транспортдаги тирбандликларни мониторинг қилишда;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида: инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун;
  • электрон ҳукумат соҳасида: электрон давлат ва молия хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларни масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face ID) учун.
Аввалроқ 2021 йил 1 июлдан бошлаб тадқиқотлар доирасида сунъий интеллектни қўллаш бўйича махсус ҳуқуқий режим жорий этилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Унга 200 миллиард сўм ажратиш белгиланган. Жумладан:
  • Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот институти;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида алоҳида департамент;
  • Турли ташкилот ва идораларнинг қўшма альянси;
  • Рақамли маълумотлар платформаси ташкил этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар