Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган шаҳидаги «Ишга марҳамат» мономарказида журналистлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда учрашувда қатнашган «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Давлат раҳбари оммавий ахборот воситалари ва блогерлар амалдорларнинг халқни рози қилиш йўлида амалга ошираётган ислоҳотларини эътироф этиш баробарида камчиликларни ҳам дадил кўтариб чиқишаётганини алоҳида таъкидлади.

«Мамлакатимиз тараққиёти ва одамларимизни рози қилиш мақсадида амалга ошираётган ишларимизни халққа кўрсатишдан ташқари, камчиликларимизни ҳам олиб чиқаётганларингизни яхши биламан. Бу эса давлат ташкилоти раҳбарлари, ҳокимларнинг янада фаол ишлашига туртки бўлади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзим ҳам амалдорларга ‘Журналист ва блогерлар билан дўст бўлиб, биргаликда камчиликларни тўлдиринглар, муаммоларга ечим топинглар. Ким уларга дўст бўлса, мен ҳам ўша раҳбарни ўзимга дўст деб биламан’, деган гапни кўп такрорлайман. Сизлар ҳамиша ислоҳотларимизга адолатли ва таҳлилий баҳо беришда давом этишларингизни истаймиз. Ҳеч нарсадан қўрқманглар, ортларингизда Президент турибди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Риштон халқаро кулолчилик марказини кўздан кечириш вақтида ОАВ вакиллари билан 15 дақиқа мулоқот қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди