Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сахалинга ёпирилган кучли циклон ўзи билан қор бўронлари ва кучли шамолни олиб келди. «УАЗ» тез ёрдам машинаси ҳам мазкур табиат ҳодисасининг «қурбони»га айланди. 16 февраль кечаси Бошняково қишлоғи яқинида кўчки остида қолган машинани қор бутунлай босиб қолган. «Буханка»ни ковлаб олиш учун экскаваторни ёрдамга чақиришга тўғри келган, деб хабар беради Motor.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Эътиборли жиҳати, мазкур тез ёрдам машинаси қорга тиқилиб қолган бошқа бир тез ёрдам автомобилига ёрдам бериш учун кетаётган бўлган. «Углегорск янгиликлари» маҳаллий газетасининг ёзишича, биринчи тез ёрдам машинасидаги шифокор уйига қайтаётган бўлган, бироқ кичик қор кўчкиси бунга халақит қилган. Иккинчи тез ёрдам машинасининг ҳайдовчиси унга ёрдам бериш учун машинадан чиққан: шу вақт яна бир кўчки содир бўлиб, унинг автомобилини босиб қолган.

Иккала тиббиёт ходими ҳам ҳеч қандай жароҳат олмаган. Улар қор уюмлари остидан чиқиб, уйларига йўл олган. Қалин қор қатлами остида қолган машиналар эса эртаси куни экскаватор ёрдамида ковлаб олинган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, қор остидан чиқариб олинган «УАЗ» бироз таъмирталаб бўлиб, шундан сўнг, ундан яна тиббиёт муассасаларида фойдаланиш мумкин.

Аввалроқ америкалик аёл қор босиб қолган машинасида 5 кун яшаб, омон қолгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар