• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Зўрларнинг зўри. Футбол тарихидаги энг таниқли ўнинчи рақамлар ҳақида

    Одатда футболчиларнинг либосларидаги рақамлар уларга бошқалардан ажралиб туриш имкониятини беради. Бироқ бугунга келиб, бу назария бироз ўзгарган ва «чиройли рақамлар» деган тушунча пайдо бўлган. Табиийки, ушбу ҳолатда жамоадаги энг яхши ўйинчилар ана шу рақамларга эга чиқади. Охирги йилларда «ерлик бўлмаган» Криштиану Роналду ва Лионель Месси сабаб 10 ва 7-рақамлар шу қадар оммалашдики, худди улардан олдин бу рақамлардан ҳеч ким фойдаланмагандек. Аммо уларгача ҳам бу рақамлар яхшигина машҳур бўлган ва, эҳтимол, «ўзга сайёраликлар» ҳам қайсидир футболчига ҳавас қилиб, мана шу рақамларни танлагандир. Гарчи уларнинг сони кўп бўлса-да, ҳозир 10-рақам остида ўйнаган энг таниқли футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

    Диего Марадона

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ўтган 2020 йилнинг ноябрь ойида футбол оламини даҳшатли бир янгилик қайғуга солди: афсонавий Марадона 60 ёшида бу ҳаётдан кўз юмди. 10-рақам эгаси Аргентина ва Неаполда (Италия) шу даражада улуғланардики, унинг вафотидан кейин видолашиш маросимига миллионлаб одам йиғилди. Нафақат майдондаги, балки унинг ташқарисидаги шов-шувли ҳаракатлари билан ҳам мухлислар ёдида абадий қоладиган Марадона миллионлар ўйинига футбол унга берганидан кўпроқ нарса бера олган. Шундай экан, футбол олами бир умрга ундан қарздордир.

    Мавзуга доир: Алвидо, қирол! 2020 йилда ҳаётдан кўз юмган футбол юлдузлари

    Роналдиньо

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Жанубий Америка минтақасидан бўлган яна бир сеҳргар Роналдиньонинг майдонда бажара олмайдиган иши йўқ эди. Бир сафарги «Эль-Класико»да Роналдиньо  «Реал» ҳимоячиларини бирма-бир доғда қолдиради, бутун «Сантьяго Бернабеу» эса уни тик турган ҳолда олқишлайди. Бу нимани англатишини эса футбол мухлислари жуда яхши билади. 10-рақамнинг ҳақиқий эгаларидан бири бўлган Роналдиньога Златан Ибраҳимович ҳам шундай таъриф берганки, яна нимадир қўшимча қилишга қалам ожизлик қилади:

    «Роналдиньонинг ўйинидан завқланмаслик — ҳақиқий жиноят».

    Мавзуга доир: Қашшоқликдан қамоқхонагача: футбол сеҳргари Роналдиньонинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида

    Лионель Месси

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Юқорида қайд этилганидек, «ўзга сайёралик» лақабини (мақомини) олган Лионель Месси мана 17 йилдирки, «Барселона» сафида юқори даражали ўйин намойиш этиб келмоқда ва аллақачон каталон клуби тарихидаги энг асосий юлдуз ва афсонага айланиб улгурган. Леонинг ҳисобида 6 та «Олтин тўп» билан бирга саноқсиз жамоавий ва шахсий совринлар бор. Бироқ унга ҳамон азалий орзуси — Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозониш насиб этмаяпти. Бунинг устига ортда қолган 2020 йил ҳам у жуда оғир кечди. Шунга қарамай Лео ўзида бардош топиб, янги мавсумни кўнгилдагидек ўтказяпти. Аммо барибир Мессининг 2021 йил ёзида ПСЖ ёки «Манчестер Сити»га ўтиш эҳтимоли юқори эканлиги ҳақидаги хабарлар тинмаяпти. Мессининг ўзи эса март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини кутаётгани ва янги раҳбарият билан ўз келажагини муҳокама қилмоқчи эканлигини айтмоқда. Воқеалар ривожи қандай кўриниш олишидан қатъи назар Месси «Барселона» афсонаси бўлиб қолаверади.

    Зинедин Зидан

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Зидан Франция термаси, «Ювентус» ва «Реал» таркибидаги мукаммал ўйинлари билан нафақат ўша жамоалар, балки футбол оламидаги уч даҳонинг (Пеле, Марадона, Зидан) бирига айланган. Зидан фаолияти давомида фақат Франция терма жамоаси сафида 10-рақам остида ҳаракат қилган. Бироқ шунинг ўзиёқ Зиданга ушбу рақамнинг ҳақиқий эгаларидан бирига айланиш учун етарли бўлган. «Реал»даги ёрқин ўйинлари билан ёдда қолган Зизу 2016 йилда ушбу клуб бош мураббий этиб тайинланади. Мураббий сифатида ҳам Зидан мақтанишга арзийдиган катта ютуқларга эришди: «Реал» унинг бошқарувида кетма-кет уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Шунингдек, «қироллик клуби» унинг қўл остида Ла Лигада ҳам ғалабаларга эришди. Францияда Зидан шахсиятига алоҳида ҳурмат кўрсатилади. Майдонда ҳеч кимга ўхшамайдиган ва ўзигагина хос бўлган ҳаракатларни амалга оширадиган Зиданнинг фаолиятини якунлаши ҳам шунга яраша бўлган: 2006 йилги Жаҳон Кубогининг финал ўйинида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Марко Матерацсига ҳақоратли сўзлари учун боши билан зарба беради, ҳаммасини кўриб турган ҳакам Зинединга қизил карточка кўрсатади. Франция эса мағлубиятга учрайди. Айнан мана шу учрашувдан кейин Зидан барчасига қўл силтаб, фаолиятини якунлашини эълон қилади.

    Мавзуга доир: Кантонанинг «парвози», Суареснинг «сеҳрли қўли» ва Зиданнинг «калла қўйиши». Футбол тарихидаги энг эсда қоларли қизил карточкалар (фото)

    Пеле

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Айтишларича, футбол жамоатчилиги ҳали Пеле каби ўйинчини кўрмаган экан. Бразилиялик майдонда мислсиз топқирлик ва маҳорат билан ҳаракат қиларди. У профессионал фаолиятини атиги 15 ёшида бошлайди, 16 ёшда эса терма жамоада дебют қилади. Пеле футбол тарихида 3 марта Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонган ягона футболчи ҳисобланади. Бразилияда унинг номи ва фаолияти шу қадар қадрланадики, бирорта ёш истеъдодли футболчи етишиб чиққудек бўлса, дарҳол унга «янги Пеле» лақаби берилади. Бундан кейин қай даражадаги футболчи етишиб чиқмасин Пеле доимо футбол қироли бўлиб қолаверади ва ҳеч кимда бунга заррача шубҳа йўқ.

    Бошқа мақола ва интервьюлар:

    • Терма жамоа, легионер сифатидаги фаолият, Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиш имкониятлари ҳақида Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси Сервер Жепаров билан интервью
    • Боснияликдан данияликкача. «Барселона» тарихидаги тўққизинчи рақамлар
    • Ўсмирликдан етукликкача. Неймарнинг соч турмаги 12 йил ичида қай даражада ўзгарди?
    • Болалик, ўсмирлик, ёшлик ва етуклик. Лука Модричнинг 35 йиллик ҳаёти суратларда

    16.02.2021, 17:59   Изоҳ (0)   28609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рональд Куман «Барселона»нинг ПСЖга қарши ўйини учун қайдномани эълон қилди

    16.02.2021, 17:36

    «Мессини тинч қўй, ўғри». «Барселона» мухлислари ПСЖ президентини ҳақоратли сўзлар билан қарши олди

    16.02.2021, 15:01

    ПСЖнинг икки етакчиси «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди

    16.02.2021, 14:38

    «Реал»да жароҳатлар эпидемияси давом этади. Даниэль Карвахалнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

    15.02.2021, 23:29

    «Боруссия Д»нинг янги бош мураббийи номи маълум бўлди

    15.02.2021, 22:33

    Сергей Ковалёв: «Бектемир Мелиқўзиевни илк тўқнашувдаёқ янчиб ташлайман»

    15.02.2021, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.