• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шотландия Буюк Британиядан ажралиб чиқиш бўйича охирги 7 йил ичидаги иккинчи референдумга тайёргарлик кўрмоқда. Мустақиллик тарафдорлари энди ғолиб чиқиши мумкин

    Шотландия ҳукумати мамлакатнинг яқин ҳафталар давомида Буюк Британия қироллигидан мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиш бўйича аниқ муддатлар ва бошқа расмий масалаларни белгилаб олади. Бу ҳақда The National нашри маълумот берган.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Шотландиянинг Буюк Британия таркибидан чиқиши учун дастлабки овоз бериш жараёни 2014 йилда ўтказилган, ўшанда 55 фоиз шотландияликлар мамлакатнинг қиролликда қолишини ёқлаб овоз берганди. Бироқ 2016 йилда Буюк Британия миқёсидаги Brexit референдумида қиролликнинг Европа иттифоқидан чиқишига кўпчилик овоз берди, шотландлар эса бунга қарши чиқди. Мазкур воқеадан кейин мамлакатда ҳукмрон бўлган Шотландия миллий партияси (мазкур сиёсий гуруҳ Brexit’га овоз бериш жараёнларидан икки ой аввал сайловларда ғолиб чиққанди) Шотландияни Буюк Британия таркибидан чиқариш мақсадида янги халқ муҳокамасини ўтказиш мақсадини маълум қилди. Партия мазкур қарорни вазиятнинг радикал даражада ўзгариб кетгани билан изоҳлаган.

    «Шотландиянинг ҳам қироллик таркибида қолиб Европа иттифоқидан чиқиши бизнинг мақсадларимизга зид келади. Бу демократик нуқтаи назардан ҳам меъёрий ҳолат эмас. Евроиттифоқ таркибидан чиқиш бўйича ўтказилган референдум натижаси Шотландия учун ҳаммаси бошқача даражада ўзгаргани, 2014 йилдаги овоз бериш натижаси энди ўзгариб кетиши мумкинлигини англатади», — дея вазиятга изоҳ берган Шотландия биринчи вазири ва партия етакчиси Никола Стержен.

    У 2019 йил баҳорига қадар Шотландия мустақиллиги учун референдум ўтказилиши ҳақида ваъда берган эди, бироқ кейин бу борадаги санани Лондон билан муҳокама қилиб олди. Стержен 2020 йил сентябрда референдум ўтказиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси хусусида дастлабки маълумотларни ошкор қилди. Биринчи вазир мазкур мақсад сари олға боришга тайёрлигини бир неча марта айтиб ўтган.

    «Референдум шотландларга танлов имкониятини беради. Шунинг ўзи демократия демакдир», — деган сиёсатчи аёл.

    Шотландияда май ойида навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтади. Айни вақтда Шотландия миллий партияси парламентдаги 129 ўриндан 64 тасига эгалик қилмоқда, кўпроқ овоз олиш учун уларга битта ўрин етишмайди. The National’нинг ёзишича, 2021 йил февраль ойида парламентга сайловлардан кейин 71 нафар депутат айнан ҳукмрон партиядан парламентга вакил сифатида сайланиши мумкин. Агар бу вазифанинг уддасидан чиқилса референдум ҳақидаги қонун лойиҳаси яна муҳокамага қўйилади.

    Никола Стерженнинг ўзи ҳам халқ томонидан қўллаб-қувватланмоқда: унинг пандемия даврида қилган ишлари аҳолининг 74 фоиз қисми томонидан ёқлаб чиқилган, дея қайд этган The Wall Street Journal. Таққослаш учун, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон бу борада 19 фоиз овоз тўплаган, холос. Жонсонннинг ўзи Шотландияга мустақиллик бериш бўйича референдум ўтказмаслик тарафдори ва 2014 йилда ўтказилган муҳокамалардаги натижаларнинг ўзи етарли экани, ҳозир мазкур жараённи амалга оширишнинг мавриди эмаслигини билдирган.

    Аммо турли сўровномалар шотландлар орасида Бирлашган қиролликдан ажралиб чиқишни истаётганлар сони ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Savanta ComRes агентлиги томонидан 2021 йил 4—9 февраль кунлари ўтказилган сўровномада фуқароларнинг 47 фоизи мустақиллик тарафдори экани, 42 фоизи ажралиб чиқишга қаршилиги, яна 10 фоизи эса бу борада бир тўхтамга келмаганини билдирган.

    Шотландлар Буюк Британияда Brexit ишга тушганидан кейин Евроиттифоқда ўз денгиз маҳсулотларини сота олмаслиги мумкинлигидан хавотирда, дея ёзган The Guardian. Нашр Лондон иқтисодиёт мактаби ҳамда Гонконг шаҳар университетининг февраль ойидаги ҳисоботларида Буюк Британиянинг иттифоқдан чиқиши Шотландия иқтисодиётига брекзитдан 2—3 баравар кучлироқ зарба беришини тахмин қилган. Британияликлар шотландларнинг 61 фоиз экспорт маҳсулотлари, 97 фоиз импорт товарлари олади, бу ЕИдаги савдода Шотландия айланмасидан тўрт баравар кўпроқ.

    Мазкур гапларга жавобан Шотландия иқтисодиёт вазири Фиона Хислоп шундай деган: «Евроиттифоқнинг мустақил аъзоси, Brexit’дан зарар кўрмаган мамлакат сифатида, Шотландия Буюк Британия бозоридан етти баравар катта бўлган улкан бозорнинг бир қисмига айланади».

    Хислоп Ирландия иқтисодиётини мисол тариқасида келтириб ўтган: «Реал оламда ЕИ аъзолиги мустақил Ирландияга Буюк Британияга савдо қарамлигини кескин камайтириш ва иқтисодиётини Европа томонга мослаштириш имконини берди. Якунда мазкур давлатнинг аҳоли бошига миллий даромади Буюк Британияникидан ошиб кетди».

    Аммо The Economist овозга қўйишга ҳуқуқий тўсиқлар бўлиши мумкинлигини қайд этган. Назарий жиҳатдан легитим референдум Лондоннинг санкцияси билан амалга ошади. Дэвид Кемерон бошчилигидаги Британия ҳукумати 2014 йилда референдум ўтказишга шароит яратиб берганди, бироқ Борис Жонсон мазкур ишга бош қўшмаслигини айтиб ўтган.

    Умуман олганда Стержен овоз бериш маслаҳатлашув референдумидек расмийлаштирилишини таъкидлаган, Шотландия ўз ўзини бошқариш тизимида бундай ташкилий ҳуқуқ мавжуд. У Шотландия ҳукуматининг Буюк Британия томонидан билдириладиган ҳар қандай ҳуқуқий қаршиликларга тайёр турганини билдирган. Шотландия биринчи вазири референдумнинг ҳаққонийлиги бўйича якуний қарор Олий судда қабул қилиниши ҳам мумкинлигини эслатиб ўтган. Борди-ю суд референдум ўтказилишини қонуний деб топса ҳам, масалаҳатлашув референдумининг оқибати реал мустақиллик бўлмаслиги мумкин, дейилган маълумотларда.

    Мавзуга доир: Шотландия ҳукумати раҳбари мамлакатни Европа Иттифоқига қайтаришга ваъда берди

    16.02.2021, 09:14   Изоҳ (0)   12301
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Конгода Эболага қарши эмлаш бошланади

    16.02.2021, 09:05

    БМТ пандемия сабабли глобал озиқ-овқат танқислиги хавфи ҳақида огоҳлантирди

    16.02.2021, 08:55

    Техасда кузатилган рекорд даражадаги совуқ об-ҳаво WTI маркасидаги нефтнинг нархига таъсир қилди

    16.02.2021, 08:24

    Туркияда террорчиларга қарши ҳарбий операциялар давомида 718 нафар киши ҳибсга олинди

    16.02.2021, 07:53

    Мьянма ҳокимияти тепасига келган ҳарбийлар норозилик намойишлари туфайли кўчаларга зирҳли техникаларни жойлаштирмоқда

    16.02.2021, 07:36

    Жанубий Корея ҳам AstraZeneca вакцинаси билан кексаларни эмламасликка қарор қилди

    16.02.2021, 07:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.