Британиялик сураткаш Эми Шор мамлакатдаги Land Rover йўлтанламаслари қабристонини топиб олди. У ерда асосан «умрини яшаб бўлган» биринчи авлод Range Rover’лари жойлашган, бироқ улар орасида иккинчи авлодга тегишли нусхалар, шунингдек, классик Land Rover Defender’ларни ҳам учратиш мумкин, деб хабар беради Motor.
Эълон қилинган суратларга кўра, Range Rover йўлтанламаслар анчадан буён бу ерда турган: замбуруғлар ҳатто корпусларни ҳам қоплаган, кузовларни эса бутунлай занг босган. Айрим машиналарнинг эҳтиёт қисмлари олиб ташланган: деталлар шундоқ ерда ётибди, эшиклари бузилган ва ойналари йўқ.
Қалин чанг қатлами билан қопланган ва синган Range Rover’лар фонида Defender ўзгача кўриниш касб этган: йўлтанламаснинг ташқи томонига ҳеч қандай шикаст етмаган, ғилдираклари ҳам соз ҳолатда. Эми Шор ушбу ноодатий фотосессияга ҳеч қандай изоҳ бермаган, шу сабабли автомобиль қабристони қаерда жойлашганини аниқлашнинг имкони йўқ.
Аввалроқ америкалик сураткаш Брайант Нил Нью-Йоркда ташландиқ мактабни топиб олгани ва бинода қалин чанг қатламлари остида ўнлаб ноёб автомобиллар сақланаётгани тасвирланган суратлар билан бўлишганди.
Изоҳ (0)