• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятининг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлган инвестиция лойиҳалари билан танишди

    Шавкат Мирзиёев 15 февраль, душанба куни Жиззах вилоятининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбарига мазкур вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати — 35 триллион 500 миллиард сўм. Уларнинг натижасида йилига 25 триллион сўмлик маҳсулот тайёрлаш қувватига эга янги корхоналар, қарийб 23 минг иш ўрни ташкил этилади. 264 миллион долларлик импорт ўрнини босиш ҳамда 311 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади.

    Таъкидланишича, Жиззах вилоятида қурилиш материаллари, автомобилсозлик ва тўқимачилик саноати ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоқлари катта салоҳиятга эга. Лойиҳаларни шакллантиришда ушбу соҳалар «драйвер» сифатида белгилаб олинган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Масалан, қурилиш материаллари саноатида 8 та лойиҳа режалаштирилган. Улардан бири — базальт толаси ва ундан турли материаллар ишлаб чиқаришга қаратилган. 723 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа учун бугунги кунда ер ажратилган. Корхона 2021 йил III чоракда ишга туширилиб, 205 та иш ўрни очилиши мўлжалланган.

    Шунингдек, юқори маркали цемент, бетон плиталар, арматуралар, геосеткалар ишлаб чиқариш бўйича ҳам истиқболли лойиҳалар бор.

    Автомобиль саноатида ҳам лойиҳалар кўзда тутилган. Масалан, микроавтобус, тижорат ва юк автомобиллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ички бозор учун ғоят зарур. Бу корхона 2021 йил якунида фойдаланишга топширилиб, 500 киши иш билан таъминланиши режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жиззах шаҳрида ташкил этиладиган тўқувчилик мажмуаси маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш, хотин-қизлар бандлигини оширишда муҳим ўрин тутади. 39 миллион долларлик мазкур корхона қурилиши 2021 йил ёзда бошланиб, 2022 йил ишга туширилади.

    Тоғли ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш, уларни қайта ишлаб, экспорт қилиш — давлат раҳбари кўрсатиб берган улкан имкониятлардан бири. Бугунги кунда мамлакатда шу соҳага ихтисослашган 7 та кластер фаолият юритмоқда. Хусусан, BMB Trade Group кластери томонидан Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш йўлга қўйилмоқда. 30 миллион доллардан зиёд қийматдаги ушбу лойиҳа натижасида 200 киши ишли бўлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, қишлоқ хўжалигида чорвачилик, паррандачилик, гўшт ва сутни қайта ишлаш, ипак мато ишлаб чиқариш каби бир нечта лойиҳалар мўлжалланган.

    Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, молиялаштириш манбалари ва инфратузилма масалалари муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятининг салоҳияти бундан анча катта эканини, кўплаб йирик лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Тўқимачиликда маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ўзлаштирилаётган ерларда талаб юқори мева-сабзавотлар етиштириб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерости маъданларини ўзлаштиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Самарқанднинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир тақдимот билан танишгани, вилоят раҳбарларига 2021 йилда 1,6 миллиондан ортиқ иш ўрни яратиш бўйича топшириқ бергани ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар берилганди.

    15.02.2021, 22:41   Изоҳ (0)   16278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси

    15.02.2021, 22:10

    Туркиядан Ўзбекистонга импорт қилинган уруғларда вирус аниқланди

    15.02.2021, 21:46

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги маълум қилинди

    15.02.2021, 21:34

    Экология қўмитаси Тўдакўл соҳилида йирик мавжудот топилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    15.02.2021, 21:11

    Навоийда COVID-19 беморларини даволаш учун мослаштирилган сўнгги марказ ёпилди

    15.02.2021, 20:23

    Адлия вазири Ўзбекистонда митинглар ўтказиш СССР қонунлари билан тартибга солиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди

    15.02.2021, 19:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.