• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси

    Тошкент шаҳрида 31 ёшли тадбиркорни ўлдириб, унинг жасадини бўлакларга ажратиб ташлаган ва ижарага олинган ҳовлига кўмиб юборганлар устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Бир жиноят изидан» кўрсатувида маълум қилинди.

    Кўрсатувда маълум қилинишича, 2020 йилнинг 8 май куни Учтепа туман ИИБга фуқаро Нигора Пайзибекова мурожаат қилган ва 1989 йилда туғилган ўғли Равшан Раҳматуллаев 7 май куни соат 10:00 да ўз ишлари билан Lacetti машинасида уйдан чиқиб кетгани ва шундан кейин қайтиб келмаганини маълум қилган.

    Аниқланишича, Равшан Юнусобод туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Жамолиддин Орифбоев билан таниш бўлган. Жамолиддин 2020 йил январь ойида Равшандан кейинчалик сотиб олиш шарти билан Spark машинасини ижарага олган. Бироқ Жамолиддин пулларни ўз вақтида тўламагани сабабли Равшан у билан оғзаки тортишиб қолган ва аччиқ устида автомобилни қайтариб олган. Равшан бошланғич тўлов сифатида берилган 2000 долларнинг 1000 долларини машинаси юкхонасидан олиб берган. Жамолиддин машина юкхонасида катта миқдорда пул борлигини кўриб қолган.

    Илгари ўғрилик ва босқинчилик жиноятлари учун судланган Жамолиддин Равшаннинг пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Мирмақсуд Маҳкамов ва Севара Абдулҳакимова билан жиноий тил бириктирган. Жамолиддин Telegram орқали ўзини аёл киши сифатида таништириб, Равшан билан мулоқотга киришган. Равшан Telegram’да танишган «Имона» исмли қиз билан 2020 йилнинг 7 май куни учрашишга келишган. Ўз вақтида каратэ бўйича жаҳон чемпиони бўлган Севара Абдулҳакимова учрашувга чиқиб, ўзини Имонанинг синглиси сифатида таништирган ва опасининг олдига олиб боришини айтиб, Равшанни Жамолиддиннинг Юнусободдаги уйига олиб борган.

    Уйда тахта билан қуролланиб, юзига ниқоб тақиб олган Жамолиддин ва Мирмақсуд Равшанни уриб-тепиб, уни стулга боғлаб ўтказиб қўяди. Босқинчилар жабрланувчининг ёнидаги 400 доллар ва 1 миллион сўм пулини олиб қўйиб, ундан яна пул талаб қилади. Равшан Telegram орқали ота-онасига хабар юбориб, машина олиш учун 29 минг доллар кераклигини, уни бизнес ҳамкори Музаффар Сагатов орқали бериб юборишлигини сўрайди. Жиноятчиларнинг таҳдиди остида бу гапларни отасига телефон қилганда ҳам такрорлайди. Музаффар Сагатов Равшаннинг телефонда берган кўрсатмаси асосида Юнусобод тумани Марказ-5 мавзесида ўзини «Азиз» деб таништирган Жамолиддин билан кўришиб, унга 29 минг долларни бериб юборган.

    Жамолиддин оёқ-қўллари боғланган Равшанни машина юкхонасига жойлаштириб, Яшнобод туманида ижарага олган хонадонига олиб борган. Бу ерда ҳам Равшандан яна пул талаб қила бошлаган. Равшандан рад жавобини олгач, унинг юз ва бош қисмига уриб, бўйнидан бўғиб қасддан ўлдирган. Жамолиддин жиноятини яшириш мақсадида Қўйлиқ деҳқон бозоридан ёлланма ишчилар олиб келиб, ҳожатхона учун деб чуқур қаздирган. Сўнгра Равшаннинг боши, қўллари ва оёқларини танасидан ажратиб, бўлакларга бўлиб чуқурга кўмиб юборган.

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукмига кўра:

    Жамолиддин Орифбоев Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «в», «и» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; тамагирлик ниятида қасддан ўлдириш), 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш), 164-моддаси 4-қисмининг «а» банди (жуда кўп миқдорда босқинчилик), 169-моддаси 3-қисми «а» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғрилик) бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган, жазолар қисман қўшилуви билан узил-кесил 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Мирмақсуд Маҳкамов ва Жамолиддин Орифбоев.

    Мирмақсуд Маҳкамов ва Жамолиддин Орифбоев.
    Кадр: «Ўзбекистон» телеканали

    Мирмақсуд Маҳкамов Жиноят кодексининг 164-модда 4-қисми «а» (жуда кўп миқдорда босқинчилик) бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, шу модда билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

    Севара Абдулҳакимова Жиноят кодексининг 164-модда 4-қисми «а» (жуда кўп миқдорда босқинчилик) бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Маълумот учун, Севара Абдулҳакимова 2014 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

    Севара Абдулҳакимова.

    Севара Абдулҳакимова.
    Фото: «Ўзбекистон» телеканали / ЎзА
    15.02.2021, 22:10   Изоҳ (0)   220297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиядан Ўзбекистонга импорт қилинган уруғларда вирус аниқланди

    15.02.2021, 21:46

    Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги маълум қилинди

    15.02.2021, 21:34

    Экология қўмитаси Тўдакўл соҳилида йирик мавжудот топилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    15.02.2021, 21:11

    Навоийда COVID-19 беморларини даволаш учун мослаштирилган сўнгги марказ ёпилди

    15.02.2021, 20:23

    Адлия вазири Ўзбекистонда митинглар ўтказиш СССР қонунлари билан тартибга солиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди

    15.02.2021, 19:46

    Тошкент—Наманган—Андижон йўналишида поездлар қатнови 16 февралдан йўлга қўйилади

    15.02.2021, 19:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.