1895 йилнинг 13 февраль куни франциялик ака-ука Огюст ва Луи Люмерлар кинематограф учун патент олди. Шундан кейин киносаноати ривожланиб, санъатнинг янги тури пайдо бўлди. Баъзан кино санъатини «Еттинчи санъат» ҳам дейишади. Сана муносабати билан «Дарё» кинематограф тарихидан ҳикоя қилувчи илк видеолар ва фотосуратларни тақдим этади.
Ака-ука Люмьерларнинг илк фильми ҳам шу йили чиқди. 1895 йилнинг 22 март куни Парижда намойиш этилган «Люмьер заводидан чиқиш» деб номланган фильм катта муваффақият келтирди. 28 декабрь куни Парижда илк пуллик фильм намойиш этилди. Ушбу фильмнинг номи эса барчага таниш «Ла-Сьота вокзалига поезднинг келиши» эди. Воқеа гувоҳларининг сўзларига қараганда, фильм намойиш этилаётган пайтда поезднинг келишини кўрган томошабинлар залдан шовқин-сурон кўтариб, қочиб чиқади.
Ака-ука Люмьерлар томонидан намойиш этилган илк фильм:
«Чақалоқнинг таомланиши»:
«Ла-Сьота вокзалига поезднинг келиши» фильми:
Люмьерлар томонидан ишланган яна бир фильм:
Илк фильмлар оқ-қора тасвирда эди. Дастлабки рангли тасвирлар 1904 йиллардан бошлаб пайдо бўла бўшлади. Бунда британиялик олимлар катта ҳисса қўшди. Оқ-қора тасвирларга ранг қўшиш орқали амалга оширилган бу тажрибалар асосида Kinemacolor компанияси 1911 йилда илк рангли фильм намойиш этди ва унга «Рангли орзулар» деб ном берилди. Аммо Kinemacolor иқтисодий муаммолар сабаб Биринчи жаҳон урушидан кейин фойдаланишдан тўхтатилди.
Тез орада Kinemacolor ўрнини Technicolor эгаллади ва у томонидан ишланган илк рангли фильм 1917 йилда намойиш этилди. Technicolor рангли фильмлар саноатида ҳақиқий инқилоб бўлди, десак янглишмаган бўламиз.
Шу ўринда ўзбек киноматографияси тарихи ҳақида қисқача. Ўзбекистон ҳудудига илк киноаппаратни хоразмлик Худойберган Девонов олиб келган эди. Девонов ўз аппаратида XIX аср охири—ХХ аср бошларига оид кўплаб қизиқарли тасвирларни суратга туширишга муваффақ бўлган.
Қуйида у томонидан ишланган фильмлардан баъзиларини томоша қилинг.
Изоҳ (0)