Тошкент ҳайвонот боғи ўз ҳудудини келажакдаги модернизациясига бағишланган лойиҳадан бир нечта концептни тақдим этди.
«Мана, бу сафар ҳам ҳайвонот боғимизга янги кириш жойини қуришни режалаштирдик. Лойиҳа концепцияси билан фотосуратимиз орқали танишиб чиқишингиз мумкин. Кириш жойи олдида буфер ҳудуди яратилади, уни ҳайвонот боғидан эса кириш жойи олдида ўрнатилган турникетлар ажратиб туради. Вольерларни ҳам қайта қуриш кутилмоқда. Таъмир ва қайта қуриш даврида ҳайвонот боғи ишлашда давом этади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январида Германиянинг dan pearlman Group компанияси Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишга ёрдам кўрсатиши маълум бўлганди. Компания Германия, Грузия, Италия, Буюк Британия, Дания, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда ҳайвонот боғларини ривожлантириш режалари ва дизайнларини ишлаб чиққан.
Изоҳ (0)