«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике ҳакамлик борасидаги гаплари учун жазога тортилиши мумкин.
Аввалроқ футболчи Ла Лига ҳакамларининг 85 фоизи «Реал»ни қўллаб-қувватлашини айтганди.
Marca’нинг хабар қилишича, Испания футбол федерацияси Пикега нисбатан тартиб интизом иши қўзғаган. Эндиликда Мусобақалар ўтказиш қўмитаси ҳимоячи билан боғлиқ ишни ўрганиб чиқади.
Таъкидланишича, Пике бу сўзлари учун тўрттадан 12 та ўйингача дисквалификация ёки 601 дан 3 минг еврогача бўлган миқдордаги моддий жаримага тортилиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)