Супер ўрта вазн тоифасида WBC ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби Сауль «Канело» Альварес (54-1-2, 36 КО) 8 май куни мазкур вазн дивизионида WBO чемпиони Билли Жо Сондресга (30-0, 14 КО) қарши жанг қилади.
Бу ҳақда промоутер Боб Арум маълум қилди.
«Эдди Ҳирн ва DAZN Канело 8 май куни Жо Сондресга қарши жанг қилиши ҳақида бизни огоҳлантирди.
Бу сабаб биз Хосе Рамирес — Жош Тэйлор жангини 15 ёки 22 май санасига кўчирамиз», — дейди Арум.
Эслатиб ўтамиз, Сауль Альварес кейинги жангини 27 февраль куни туркиялик боксчи Авни Йилдиримга (21-2-0, 12 КО) қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)