Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) ўзи эгалик қиладиган EFC промоушенида жанг қилиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб қайтарди.
«Кимга қарши жанг қиламан? Ўз октагонимда ўзим чиқиб, соям билан курашаманми? Балки, кўргазмали жанг ташкил этармиз, балки мастер-класс.
Олдиндан бир нарса деб бўлмайди, ҳозир 32 ёшдаман, 35 ёшимда нима бўлиши номаълум. Бироқ ҳозирча бундай режам йўқ», — дейди Ҳабиб Нурмагомедов.
Эслатиб Ҳабиб GFC промоушенини 1 миллион долларга сотиб олди ва унинг номини EFC’га ўзгартирди. Аввалроқ россиялик яккакурашчи 2021 йилнинг апрель ойида Тошкентда EFC мусобақасини ўтказиш мақсади борлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)