Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) футбол тарихида клуб тизимида энг кўп гол урган футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Рейтингдан клуб тизимида 500 ва ундан ортиқ гол урган футболчилар жой олди. Унга кўра, бразилиялик собиқ ҳужумчи Ромарио 689 та гол билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейин яна бир Бразилия афсонаси Пеле (684) турибди.
Кучли учликни 661 та гол билан «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду якунлаб берди. «Барселона» сардори Лионель Месси эса (651) рўйхатнинг 5-поғонасида қайд этилган.
IFFHS талқинига кўра клуб тизимида энг кўп гол урган футболчилар:
1. Ромарио (Бразилия) — 689 та гол
2. Пеле (Бразилия) — 684
3. Криштиану Роналду (Португалия) — 661
4. Йозеф Бицан (Австрия) — 656
5. Лионель Месси (Аргентина) — 651
6. Ференц Пушкаш (Венгрия) — 645
7. Жимми Жонс (Шимолий Ирландия) — 635
8. Жо Бембрик (Шимолий Ирландия) — 593
9. Эйсебио (Португалия) — 581
10. Герд Мюллер (Германия) — 566
11. Гленн Фергюсон (Шимолий Ирландия) — 562
12–13. Фернанду Пейротеу (Португалия) — 538
12–13. Жимми Макгрори (Шотландия) — 538
14. Уве Зеелер (Германия) — 508
15. Златан Ибраҳимович (Швеция) — 501
16. Альфредо ди Стефано (Аргентина) — 500
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)