Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-5) ва енгил дивизион собиқ вақтинчалик чемпиони Дастин Порье (27-6) ўртасидаги учинчи жанг ташкил этилиши мумкин.
Бу ҳақда инсайдер Ариэл Ҳелвани хабар қилмоқда.
«Ҳозир, икки ҳафта ўтиб барчаси май ойида Дастин Порье ва Конор Макгрегор ўртасидаги учинчи жанг ўтказилишига қараб кетмоқда.
Жанг камар учун бўладими? Ҳозир бу масала сўроқ остида қолмоқда. Ўйлашимча, бу жанг титул учун кечмайди», — дейди Ҳелвани.
Эслатиб ўтамиз, UFC 257 мусобақасининг асосий жангида Порье ирландиялик спортчини иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди. Улар ўртасидаги илк жанг 2014 йилда бўлиб ўтган ва унда Конор 1-раунддаёқ Порьени таслим этганди.
Изоҳ (0)