Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали илк баҳсидан ўрин олган «Боруссия М» — «Манчестер Сити» учрашуви Венгрияга кўчирилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати маълум қилди.
Германия коронавируснинг янги штамми тарқалишини олдини олиш мақсадида 17 февралга қадар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатгани бунга сабаб қилиб кўрсатилган.
Учрашув 24 февраль куни бўлиб ўтади, жавоб баҳси эса 16 март кунига режалаштирилган.
Европа Лигаси 1/16 финали илк ўйини доирасидаги «Молде» — «Ҳоффенҳайм» учрашуви эса Испанияга кўчирилди. Таъкидланишича, Норвегия ҳукумати коронавирус пандемияси сабаб немис клубини мамлакатга киришига рухсат бермаган. Ўйин 18 февраль куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ худди шу сабабларга кўра «Лейпциг» — «Ливерпуль» учрашуви ҳам Будапештга кўчирилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)