Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар қилди.
Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штабида Антонио Сариоглоу эндиликда терма жамоанинг жисмоний тайёргарлигига жавоб беради.
Грециялик мутахассис 2018-2019 йилларда Ўзбекистон терма жамоасида Эктор Куперга ёрдамлашган. Бунга қадар у Миср терма жамоаси, шунингдек, Грециянинг «Арис», «Верия» ва «Ираклис» клубларида фаолият юритган.
Терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси Темур Кападзе ўрнига Виктор Тишенко тайинланди. 71 ёшли россиялик мутахассис ўз вақтида «Ақтобе», «Нефтчи», «Лада-Толятти», «Черноморец» ва «Сочи-04» клубларида иш олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 7 февраль куни БАА йиғинига жўнаб кетди.
Изоҳ (0)