Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг қолдирилган 1-тури доирасида «Хетафе»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 19 нафар футболчини киритди. Ҳимоячилар Серхио Рамос, Альваро Одриосола, Даниэль Карвахаль, ярим ҳимоячи Федерико Вальверде ва ҳужумчилар Лукас Васкес, Эден Азар, Родриго Гоэс жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олмайди. Шунингдек, дисквалификация туфайли Эдер Милитао ва Тони Кроос мадридликларга ёрдам бера олмайди
«Реал» ва «Хетафе» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 9 февралдан 10 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Рафаэл Варан, Начо, Марсело, Ферлан Менди, Виктор Чуст, Мигел Гутеррес;
Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич, Каземиро, Иско, Марвин Парк, Серхио Аррибас, Антонио Бланко;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Мариано Диас.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)