Футбол бўйича Африка миллатлари Кубоги финалида Марокаш ва Мали терма жамоалари 7 февраль, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.
Унда Марокаш терма жамоаси Софьян Буфтини ва Аюб ал-Каабининг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни нишонлади. Шу тариқа Марокаш чемпионлик титулини ҳимоя қила олган илк терма жамоага айланди. Жамоа 2018 йилда ҳам ғолибликни қўлга киритганди.
Ярим финалда Марокаш терма жамоаси Камерунни мағлуб этган (4:0), Мали эса пенальтилар сериясида Гвинеядан устун келганди.
Учинчи ўрин учун баҳсда Гвинея терма жамоаси Камерунни таслим этди (2:0).
Таъкидлаш жоиз, бу сафарги мусобақада кўплаб жамоалар Европа ва бошқа кучли чемпионларда тўп сурадиган легионерлардан фойдалана олмади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)