Футбол бўйича Испания чемпионатининг 22-турида «Атлетико Мадрид» 8 февраль, душанба куни ўз уйида «Сельта»ни қабул қилди.
Беллашувнинг 13-дақиқасидаёқ Санти Мина меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг сўнгига келиб Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди.
50-дақиқада Суарес ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб, дублни расмийлаштирди. Виголиклар учрашувнинг 89-дақиқасидаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
Диего Симеоне шогирдлари очко йўқотишига қарамай, 51 очко билан мусобақа жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди. Шунингдек, жамоа захирасида иккита ўйин бор. Кетма-кет 3 та ўйиндан бери дуранг қайд этаёган «Сельта» 10-ўринни банд қилиб турибди.
22-турдан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Ла Лига
22-тур баҳси
8 февраль, душанба
«Атлетико М»—«Сельта» 2:2
Голлар: 0:1 – 13 Санти Мина, 1:1 – 45 Суарес, 2:1 – 50 Суарес, 2:2 – 89 Феррейра.«Атлетико М»: Облак, Хименес, Фелипе (Торрейра, 46), Савич, Лоди, Сауль, Кондогбиа, Льоренте, Коке, Корреа, Суарес.
«Сельта»: Рубен Бланко, Араухо, Мурило, Аарон Мартин, Мало, Тапия, Мендес, Денис Суарес, Нолито (Solaри, 69), Санти Мина (Феррейра, 76), Аспас.
Огоҳлантиришлар: Тапия (5), Фелипе (23), Хименес (67), Денис Суарес (78).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)