Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Қуддус округ судида бўлиб ўтган суд мажлисида коррупция иши бўйича айбини тан олишдан бош тортди, деб хабар берди Daily Sabah.
Маълум қилинишича, Биньямин Нетаньяху ўзига нисбатан қўзғатилган лавозимни суиистеъмол қилиш ва коррупция айбловларини тан олмади, шундан сўнг у ҳимоячидан эслатма олди ва суд залидан чиқиб кетди.
Қайд этилишича, суд биносига бош вазирнинг ўнлаб тарафдорлари етиб келган.
Амалдаги бош вазир «4000 иши» бўйича пора олганликда гумон қилинмоқда, унга кўра машҳур Исроил янгиликлар порталида сиёсат тўғрисида фақат ижобий шарҳлар пайдо бўлиши керак эди ва у ўз навбатида Bezeq компаниясининг манфаатларини илгари суриши керак эди.
Шунингдек, Нетаньяху фирибгарликда ва жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилишда айбланган. У Голливуд продюсери Арнон Мильчиндан 300 минг доллар миқдорида қимматбаҳо совғалар олганликда гумон қилинмоқда. Терговда аниқланишича, совғалар эвазига Нетаньяху олигархнинг шахсий ва ишбилармонлик манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган.
Бундан аввал Исроил коронавируснинг янги штаммлари туфайли бир ҳафтага халқаро авиақатновларни тўхтатгани, Исроилда парламент тарқатиб юборилиб, муддатидан олдинги сайловлар эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)