• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бисмаркнинг ҳафсаласини пир қилган элемент. 6 февраль – германий кашф этилган сана

    1869 йилда Дмитрий Менделеев кимёвий элементларнинг даврий жадвалини кашф қилганидан кейин, унда муайян катаклар бўш қолаётган эди. Бу бўш катакларни эгаллаши лозим бўлган элементлар албатта табиатда мавжуд экани, лекин, улар шунчаки ҳали кашф қилинмаганлиги ҳақида ўша пайтдаёқ барча кимёгарлар якдил фикрга келишганди. Орадан кўп ўтмай, турли лабораторияларда даврий жадвалдаги у ёки бу бўш катакни эгаллаши лозим бўлган кимёвий элемент кашф қилингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлаган. «Дарё» бугунги мақолада илм-фандаги ана шундай ютуқлардан бири ҳақида ҳикоя қилади.

    Даставвал, 1875 йилда галлий элементи очилган бўлса, кейинроқ, 1879 йилда скандий кашф қилинган эди. Эътибор беринг – ушбу элементларга муайян ҳудудлар номи берилган. Галлий – ҳозирги Франция ўрнида бўлган қадимги Галлия шарафига номланган (уни фаранг кимёгари Лекок де Буабодран кашф қилган). Скандий эса Скандинавия ярим ороли шарафига аталган. Кашшофларнинг ғоясига кўра, элемент номида мамлакатнинг ёки ҳудуднинг номи акс эттирилса, ушбу мамлакат шуҳратини ортишига хизмат қилиши керак эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Даврий жадвалда худди шу мантиққа асосан номланган яна қатор элементлар мавжуд. Хусусан, америций, франсий, полоний, ниҳоний ва рутений элементлари мос равишда Америка, Франция, Польша, Япония ва Россия шарафига номлангандир. Улар қаторидаги яна бир муҳим элемент – германий эса ўз номидан айтиб турибдики, Германия шарафига аталган. (Булардан ташқари, шаҳарлар ёки ҳудудлар номи акс этган берклий - Беркли, гафний – Копенгаген, лютесий – Париж, иттербий – шу номли қишлоқ, голмий – Стокгольм, дубний – Дубна, теннесин – Теннеси штати сингари қатор топонимик атамали кимёвий элементлар ҳам бор).

    Бугун, 6 февраль, Германия шарафига номланган ўша германий элементи кашф этилган сана ҳисобланади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, у кашф этилгани ҳақидаги хабар 1886 йилнинг айнан 6 февраль куни эълон қилинган эди. Элемент немис кимёгари Клеменс Винклер (1838-1904) томонидан очилган бўлиб, у Саксония ҳудудидан топилган аргиродит минералини тадқиқ қилиш асносида, унинг таркибида 7 фоизга яқин миқдорда номаълум модда борлигини аниқлаган. У ўша 7 фоиз номаълум моддани синчиклаб ўрганиб, унинг ҳали фанга номаълум бўлган алоҳида кимёвий элемент эканини фаҳмлаб қолган. Винклер 1886 ва 1887 йилларда чоп этган бошқа иккита катта илмий мақоласида ўзи кашф қилган германий элементининг физик ва кимёвий хоссаларини муфассал баён қилиб берган ва шу орқали, Менделеевнинг даврий қонуни ҳақ эканини исботланишига жуда катта ҳисса қўшган. У германий тетрахлориди воситасида ушбу элементнинг атом оғирлигини ҳам аниқ ҳисоблаб чиқиб, яна шунингдек, бир неча бошқа бирикмаларини ҳам кашф қилган эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Оддий модда шаклидаги германий – оч тусли металл бўлиб, ҳозирда асосан оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришда кенг қўлланади. Лекин у очилган ўша дастлабки йилларда ҳеч нимага яроқсиз бўлгани билан олимларнинг ҳам, шунингдек, ушбу элементга номи берилган Германия доҳийларининг ҳам ҳафсаласини пир қилган эди. Чунончи, германий кашф этилгач, айнан у орқали Германиянинг давлат сифатидаги куч-қудратини тарғибот-ташвиқот қилишни истаган Отто фон Бисмарк ва кайзер Вилгелмлар ушбу металлдан ўзлари учун ханжар ва дубулға ясалишига фармон беришганди. Лекин бундан тайинли иш чиқмаган ва Бисмарк ҳамда кайзер Вилгелм тоза хуноб бўлишган. Бунинг сабаби, ўша пайтда германийни олиш жуда қимматга тушадиган жараён бўлиш билан бирга, унинг анчайин мўрт ва қурол-аслаҳа тайёрлаш учун яроқсиз металл экани билан боғлиқдир. Ҳақиқатан ҳам, германийни алоҳида ажратиб олиш ҳозирда ҳам жуда қиммат жараён саналади. Қизиғи шундаки, сайёрамиздаги германий миқдори анчайин мўл. Унинг миқдори ҳатто биз учун жуда яхши таниш бўлган ва гўёки миқдори анча кўпдек туюладиган металлар – кумуш ва қўрғошиндан ҳам кўпроқдир. Шунга қарамай, германийни алоҳида, соф ҳолда ажратиб олиш жуда қийин ва мураккаб. Шу сабабли ҳам германий элементи ҳақида кимёгарлар ҳазиллашиб «германий ҳамма жойда бор, лекин ҳеч қаерда йўқ» дейишади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Германий элементи асосан бошқа рангли металлар рудалари таркибида, хусусан, волфрам конларидан олинади. У ўзи алоҳида кон ҳолида мавжуд бўлмайди ва ердаги барча германий миқдори турли минераллар ва тоғ жинслари таркибида жуда сийрак тарзда ёйилиб сочилиб кетган ҳолда тарқалгандир. Ҳозирда жаҳон бўйлаб асосий германий қазиб олиш нуқталари Россия Узоқ Шарқида – Сахалин ва Владивостокда, шунингдек, Хитойнинг шимоли-шарқида – Ички Мўғулистон ҳудуди ва Юнан провинциясида жойлашган. Шунингдек, жаҳондаги умумий германий ишлаб чиқариш миқдорининг салмоқли улуши АҚШ ҳиссасига ҳам тўғри келади.

    Германий, шунингдек, баъзи ўсимликлар таркибида, хусусан, саримсоқда ҳам мавжуд.

    Юқорида келтирилган сабабларга кўра, германий то 1930 йиллар ўрталаригача деярли ҳеч қандай амалий соҳада қўлланилмаган. Лекин, тахминан ўша пайтлардан бошлаб яримўтказгичлар физикаси кескин тараққий эта бошлагач, германий металлининг яримўтказгич хоссаси олимларга маълум бўлди ва шу ондан бошлаб унинг юлдузли даври келди. Яримўтказгичли транзисторларнинг маиший электроникада кенг қўлланила бошлаши натижасида жаҳон бўйича германий элементига талабнинг кескин ортишига олиб келди. Қолаверса, бу элементдан тепловизор оптикасида, кимё корхоналари учун катализаторлар тайёрлашда, металлургияда турли қотишмалар таркибида, ҳамда ядро физикасида кенг фойдаланилади. Шунингдек, юқорида ҳам айтилганидек, оптик толали кабел симларини тайёрлашда ҳам германий кўп миқдорда керак бўлади. Маълумотларга кўра, жаҳон бўйича ишлаб чиқариладиган германийнинг тахминан 35 фоиз улуши айнан оптик толали кабеллар тайёрлашда қўлланилар экан.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    06.02.2021, 09:12   Изоҳ (0)   52813
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британиялик йигит 2020 йилда саратон, менингит, сепсис ва коронавирусни енгишга муваффақ бўлди

    06.02.2021, 08:30

    БМТ пандемия оқибатида террористик таҳдидлар кўпайганини маълум қилди

    06.02.2021, 07:08

    Буюк Британияда бир йил ичида учинчи бор Хитой айғоқчиси аниқланди

    05.02.2021, 23:12

    Дональд Трамп Америка киноактёрлар гильдиясини тарк этди

    05.02.2021, 22:11

    Америкалик олимлар COVID-19’га қайта чалиниш сабабларини маълум қилди

    05.02.2021, 21:26

    Россия ҳукумати ижтимоий тармоқларда сўкинишни тақиқлаганидан кейин ҳақоратли постлар аксинча кўпайиб кетди

    05.02.2021, 20:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.