Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида давлат раҳбари Хайрулло Бозоров ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Мен Бозоровни 1 йил эмас, 10 йил эмас, 15—20 йилдан бери биламан. У халқпарвар, ғўдаймаган, кўп-кўп оғир синовлардан ўтган. Мен Фарғонага тайёр кадрни олиб келдим. Шунча йил ишлаб ўзгармади, энди ҳам ўзгармайди. Мана вилоятда 4 ой ишлаб кўрди, фарғоналиклар синовидан ўтди. Муаммони елкасига олишни билади. Кеча менга 50 та масала қўйди. Ҳар сафар изланишда. Мен ичимда хурсанд бўлдим, лекин билдирмадим. Чунки, раҳбар муаммони қўйганда ўзи учунмас, шу халқ манфаати учун сўрайди. Бирорта гапига йўқ демадим. Албатта, лойиҳалар учун пул, маблағ керак. Пул топиш қийин, аммо топиб берамиз. Вилоятда марра катта, унга эришиши шарт. Бошқа вилоятларга ўн қамчи бўлса, Фарғона вилоятига бир қамчи. Вилоятдаги, умуман ҳар бир ҳоким шундай ишлаганда масала қолмасди», — деди давлат раҳбари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Фарғонага сафари давомида Олтиариқдаги узумчилик кооперациясида бўлди, тошдан қоғоз ишлаб чиқариладиган корхонани кўздан кечирди, Водий Shoes корхонасига ташриф буюрди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди