Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қора шоколад – бу какао кукуни, какао мойи ва шакардан иборат бўлган шоколад тури, аммо сут қўшилмайди. У бошқа шоколад турларига қараганда фойдали ҳисобланади, чунки таркибида какао кўп, шакар кам.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шоколад таркибида какао қанча кўп бўлса шунча аччиқ таъмга эга бўлади. Таркибида 70—80 фоиз какао бўлган шоколад аччиқ шоколад номи билан, таркибида 50 фоиз какао бўлган шоколад қора шоколад номи билан сотилади. Аччиқ шоколад фойдалироқ ҳисобланади.

У юқори энергия манбаси бўлиб, 100 гр аччиқ шоколад деярли 539 ккл ташкил қилади.

Таркибида :

  • ҳужайра толаси — 7.4 гр;
  • темир моддаси — 5.6 мгр;
  • магний — 133 мгр;
  • фосфор — 170 мгр;
  • калий — 360 мгр;
  • кальций — 45 мгр;
  • RR витамини — 2.1 мгр;
  • Е витамини — 0.9 мгр;
  • B1, B2 витаминлари — 0.7 мгр
ва тўйинган ёғ кислоталари мавжуд.

Антиоксидатлардан флавин, фловоноидлар, кахетин моддалари бор. Таркибидаги кофеин ва теобромин эса кофега нисбатан деярли 100 баравар кам.

Аччиқ шоколаднинг 7 та тасдиқланган хусусияти мавжуд.

Антиоксидант таъсирига эга

Какао уруғи антиоксидант фловоноидлар, полифенолар ва бошқа биологик фаол моддаларга бой. Антиоксидантлар организмдаги эркин радикалларни зарарсизлантиради. Ушбу «тажовузкор« зарралар миокрд инфаркти, қон босими касаллиги, хафли ўсмалар, мия ишемияси, қандли диабет ва бошқа кўплаб сурункали касалликларни кетириб чиқаради.

Қон босимини пасайтиради

Немис ва Британия олимларнинг тадқиқотларида какаонинг фаол компонентлари артерия ҳужайраларида азот оксидини ишлаб чиқаришини рағбатлантиради, у қон томирларининг қаршилигини камайтиради ва кенгайтиради, бу қон босимини пасайишига олиб келади, шунингдек, антиоксидантлар ва микроэлементлар қоннинг биохимик кўрсаткичларини яхшилайди.

Атеросклерознинг олдини олади

Какао таркибидаги моддалар «ёмон» холестеринни (паст зичликдаги липопротоинларни) камайтиради. Таркибидаги антиоксидантлар артерия ички девори ҳужайралари (эндотелия) шикастланишининг олдини олади. Эндотелия шикастланиши қон қуйқаси тромб ҳосил бўлишига олиб келади, бу қон оқимини қисман ёки тўлиқ чеклаши мумкин.

Терини ҳимоя қилади, айниқса нозик юз терисини таранглаштиради

Какао кукунидаги антиоксидантлар тери ҳужайраларидаги қон оқимини кўпайтириши, метоболизмни яхшилаши, тери намлиги сақлаши исботланган. Бу ўзгаришлар фонида қуёш нурларининг терига зиёни пасаяди.

Мия фаолиятини яхшилайди

Какао таркибидаги флавоноидлар, антиоксидантлар мия тўқмаларида қон оқимини оширади, Паркинсон, Альцгеймер касаллигининг олдини олади. Серотанин «бахт» гармони синтезини кучайтиради, депрессиянинг олдини олади. Ундан ташқари оз миқдордаги кофеин ва теобромин хотира, фикрлаш, диққатни кучайтиради, бу айниқса интенсив ақлий меҳнат даврида, руҳий стресс пайтида жуда муҳим.

Қандли диабет касаллигига таъсири

Шоколад таркибидаги полифеноллар тўқмаларнинг глюкозага сезувчанлигини оширади, қондаги қанд миқдорини, «ёмон» холестерин миқдорини камайтиради. Инсулинни тана тўқмаларига таъсирини оширади. Какао кукунидаги фловоноидлар қандли диабет касаллиги таъсирида ривожланадиган неропатияни камайтиради.

Фойдаланиш бўйича маслаҳатлар

Таркибида какао миқдори 70 фоиз ва ундан юқори бўлган маҳсулотга устунлик бериш тавсия этилади. Шунингдек сунъий ёғлар, ранглар, консервантлар бўлмагани маъқул.

Шоколадни хона ҳароратида (15—20оС ) сув ва қуёш нурларидан ҳимояланган ҳолатда сақлаш керак.

Катталарга кунига 40—50 гр, 7—12 ёшгача 15—20 гр, 15—17 ёшгача 30—40 гр тавсия этилади. Мунтазам кўп истеъмол қилиш қарамликни келтириб чиқаради.

Шоколадни овқатдан кейин ҳар бир бўлакчасини иссиқ чой ёки сут билан ичиш афзал, оч қоринга ейиш тавсия этилмайди.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин