• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги 520 дан ортиқ хориж товарларининг давлат харидларида иштирок этишига қўйилган тақиққа ойдинлик киритди

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги нима сабабдан 520 дан ортиқ хориж товарларининг давлат харидларида иштирок этишига вақтинча тақиқ қўйилганини асослаб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Адлия вазирлигининг таъкидлашича, бугунги кунда коронавирус глобал пандемияси кооперация алоқаларининг бузилиши, маҳсулотга талабнинг ва сотув бозорларининг қисқариши оқибатида иқтисодиётнинг қатор тармоқ ва соҳаларидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаоллигига чекловчи таъсир ўтказишда давом этмоқда.

    Шунга кўра, рақобат муҳитини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш мақсадида 29 январда ҳукумат қарори билан Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати тасдиқланган.

    Ижтимоий тармоқларда мазкур рўйхат билан боғлиқ турли талқинлар пайдо бўлмоқда. Ҳукумат томонидан мазкур рўйхатнинг тасдиқланишини бир қатор асослар билан изоҳлаш мумкин.

    Биринчидан, қарордан кўзланган асосий мақсад — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш. Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг харид қуввати пастлиги ҳамда объектив сабабларга кўра экспорт имкониятларининг сезиларли даражада қисқарганлиги оқибатида бир қатор маҳаллий тадбиркорлар фаолиятида узилишлар рўй берди. Уларнинг фаолият юритишини жонлантириш учун давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжларида маҳаллий тадбиркорлар маҳсулотларидан фойдаланилади.

    Иккинчидан, ички бозорни, маҳаллий тадбиркорларни ҳимоя қилиш тенденцияси бошқа давлатларда ҳам амалга оширилган. Хусусан, Россия ҳукуматининг 2020 йил 30 апрелдаги 617-сонли қарори билан давлат харидларида 170 дан ортиқ товарлар ва хизматлар импорти тақиқланган.

    Учинчидан, 2019 йилда мамлакатда 55 мингта корхона ташкил этилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2020 йилда 96 минг 743 тани ташкил қилган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, янги ишлаб чиқариш қувватлари икки ҳиссага ошмоқда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўпайиши аҳоли бандлигини таъминлаш, солиқ тушумларининг қўпайишига замин яратади. Бунинг учун, маҳаллий тадбиркорлар бугунги кунда ҳар доимгидан-да қўллаб-қувватлашга муҳтож.

    Тўртинчидан, тақиқ ва чеклов фақат давлат харидлари доирасида мавжуд, хусусий тадбиркорлар ёки фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун исталган товарни харид қилиши ёки хизматлардан фойдаланиши мумкин.

    Адлия вазирлиги матбуот хизмати

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг августида «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди. Унга мувофиқ, 1 ноябрдан:
    • устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда кузатув кенгашлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
    • хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланади ва чегараланади;
    • давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади.

    04.02.2021, 11:46   Изоҳ (0)   11773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда маст ҳайдовчи скутерда инспекторлардан қочишга уринди. Улар жисмоний куч ишлатишга мажбур бўлган

    04.02.2021, 11:22

    Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

    04.02.2021, 11:03

    «Тошкент метрополитени» янги метро станциялари нима сабабдан номланмаётгани борасидаги танқидларга жавоб қайтарди

    04.02.2021, 10:46

    Ўзбекистон Жиноят кодексига вояга етмаганларнинг ҳуқуқларига оид қатор моддалар киритилмоқда

    04.02.2021, 10:10

    Янгийўлда мактаб ўқувчисини ўғирлашга уриниш ҳолати юзасидан жиноят иши очилди

    04.02.2021, 09:26

    Makro супермаркетлар тармоғи Samarqand Darvoza’ни судга берди

    04.02.2021, 09:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10

    Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 16:00

    “Тетрис” 40 ёшда: болаликда ўйналган видеоўйинлар асосида яратилган фильмлар

    Кино | 26 июл, 15:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.