Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
«Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари бундан олдин Фарғона вилоятига 2020 йили июнда борган эди. Ўшанда Шавкат Мирзиёев Фарғонанинг Қўштепа туманига ташрифи давомида «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалиги даласида ғалла ривожини кўздан кечирди, Grapes and Gardens Investment компанияси томонидан ташкил этилган боғдаги дарахт қаторлари орасига саримсоқпиёз экиш бўйича кўрсатма берди. Бундан ташқари, Президент Тошлоқ тумани ҳокими ва бош солиқчисини ишдан олганди.
Изоҳ (0)