Дубай ҳукумати Ер орбитасидаги тижорий низоларини ҳал қилиш учун космик суд ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда Дубай Халқаро молия маркази маълумотига асосланиб «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: NLC

2021 йилда Дубай Халқаро молия маркази (DIFC) ва Дубай Келажак Жамғармаси (DFF) судлари космик судни амалга ошириш бўйича «Келажак судлари» номи остида янги ташаббус кўрсатади.

Янги орбитал суд хусусий компанияларнинг космик фаолиятига, хусусан, Ерга яқин орбитадаги қурилмаларнинг тўқнашуви ҳамда сунъий йўлдошларни сотиб олишдаги келишмовчиликларни ҳал қилишга ихтисослашган бўлади.

Ушбу қарорга БААнинг сўнгги йилларда космик соҳада эришган ютуқлари асос бўлмоқда.

Аввалроқ SpaceX компанияси 2021 йилнинг охирига қадар тўртта сайёҳни орбитага юбормоқчилиги хабар қилинганди.  Америкалик миллиардер Жаред Айзекман SpaceX’нинг орбитага хусусий парвози пулини тўлаган. Экипажнинг бир аъзоси лотерея орқали аниқланади.