• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    4 февраль Нидерландияда Мустақиллик куни. Ушбу мамлакатнинг ривожланиш сири нимада?

    1585 йил узоқ вақт давом этган курашдан кейин мустақилликка эришган Нидерландия бугун дунёнинг энг бахтли одамлари яшайдиган давлатлар рейтингида 6-ўринда туради. Хўш, бир замонлар мустамлакачилик тузумида яшаган давлат бу даражага қандай эришди. Бугун «Дарё» шу ҳақида ҳикоя қилади. 

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига асосланиб шуни айтиш мумкинки, Нидерландия аҳолисининг умумий сони 2020 йил августида 17 миллиондан ортиқ кишини ташкил этди. Мамлакатнинг умумий ер майдони 33720 квадрат километрдан иборатлигини ҳисобга олсак, бу ҳар бир квадрат километрга 508 киши тўғри келади демакдир.  Ушбу кўрсаткичлар бугун Нидерландияни Европа Иттифоқидаги ва умуман, дунёдаги аҳолиси энг зич жойлашган мамлакатлардан бирига айлантиради.

    Фото: Travelaway.me

    Фото: Travelaway.me

    2020 йилги кўрсаткичлар Нидерландияни дунёдаги энг бахтли олтинчи мамлакат сифатида эътироф этади. Ҳар йили ўтказиладиган тадқиқотларда соғлом умр кўриш, эркинлик, ишонч, коррупция ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби омилларни ҳисобга олган ҳолда 156 мамлакатнинг рейтинги бериб борилади ва Нидерландия бир неча йиллардан бери бу рейтингда пешқадамлар сафида бормоқда.

    Нидерландиянинг бу даражага эришиши унинг аҳолиси билан ҳам бевосита боғлиқ бўлса ажаб эмас. Нидерландияликлар дунёдаги энг соғлом одамлардир. Улар соғлом овқатланиш бўйича рейтингларда биринчи ўринда турадилар. Нидерландиянинг дунёдаги иккинчи йирик сабзавот экспортчиси эканлигини ҳисобга олсак, бу мантиққа анча тўғри келади. Бундан ташқари нидерландияликлар жисмоний жиҳатдан энг фаол Европа халқларидир. Буни тасдиқловчи факт сифатида шуни айтиш мумкинки, мамлакатда 17 миллион аҳоли истиқомат қилгани ҳолда бу ерда 22 миллиондан ортиқ велосипед бор.

    Нидерландия дунёнинг энг бой давлатлардан биридир. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки маълумотларига кўра, мамлакат дунёнинг энг бой мамлакатлари 20 талигидан жой олган. Мамлакат кўпинча сайёрамиздаги энг демократик, эркин ва либерал мамлакат сифатида тавсифланади ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мамлакатда устувор аҳамиятга эга. Нидерландия болалар учун ҳам дунёдаги энг яхши макон дея эътироф этилган.

    Фото: Mybaggage.com

    Фото: Mybaggage.com

    Келинг, Нидерландия нега дунёнинг энг бой мамлакатларидан бири деган саволга биргаликда жавоб излаймиз.

    Нидерландия иқтисодиёти учун муҳим ҳисобланган Роттердам порти дунёдаги энг йирик ва энг гавжум портлардан биридир. У нафақат Нидерландия, балки бутун Европада товар ва хом ашё экспорти ва импортида жуда муҳим рол ўйнайди. Порт Нидерландияда жойлашган бўлса-да, Германия иқтисодиётида ўта муҳим ўрин тутганлиги сабабли уни кўпинча «энг катта немис порти» деб аташади. Дарҳақиқат, Германиянинг юқори даражада ривожланган саноатини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган хом ашёнинг кўп қисми Роттердам порти орқали келади. Порт сайёрадаги энг катта кемаларга хизмат кўрсатишга ҳам қодирдир. У Нидерландия иқтисодиётига ҳар йили юз миллион еврони ташкил этадиган тўғридан-тўғри даромад келтиради. Аммо бу порт мамлакат келтирадиган фойданинг бир қисми холос. Унинг афзалликларидан яна бири шуки, энг катта порт шаҳарлардан бирига эга бўлиш Нидерландияни чет эл инвестициялари учун жуда жозибали ҳудудга айлантиради.

    Нидерландия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёда АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради ва у сайёрамиздаги энг ривожланган озиқ-овқат саноатига эга. Жуда катта бўлмаган ҳудуддан иборатлигига қарамай у қишлоқ хўжалигида ҳақиқий гигант ҳисобланади. Нидерландияликлар кўпинча ўз мамлакатларини кичик, аммо ҳар бир квадрат метри олтинга тенг деб ҳазиллашадилар.

    Нидерландия сабзавот (помидор, бодринг ва бошқалар), мевалар (олма, нок ва бошқалар), сут маҳсулотлари (маҳаллий пишлоқлар дунёдаги энг машҳурларидан ҳисобланади) ва гулларни (асосан лолалар) дунё миқёсида ишлаб чиқарадилар. Мамлакат ўзининг юқори сифатли шоколад ва колбаса маҳсулотлари билан машҳур.

    Фото: Imexpat.nl

    Фото: Imexpat.nl

    Яна бир тараққиёт омили сифатида шуни кўрсатиш мумкинки, Нидерландия тиббиёт, таълим, янги технологияларни ишлаб чиқариш, экология, қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва бошқа соҳаларга катта миқдорда сармоя киритади.

    Нидерландиянинг Эйндховен шаҳри қитъадаги энг инновацион ва истиқболли ҳудуд ҳисобланади.

    Нидерландия саноатининг энг оқсоқ жиҳатларидан бири унинг ресурслар жиҳатидан камбағаллигидир. Аммо зарур бўлган деярли барча хом ашёларни четдан олиб киришга мажбур бўлса ҳам, мамлакатда юқори даражада ривожланган саноат мавжуд. Мамлакат арзон ресурсларни импорт қилади ва чет элга юқори сифатли тайёр маҳсулотларни экспорт қилади.

    Мамлакат технология ва электроника соҳасида дунёда етакчилар қаторига киради.  Бу ерда технологиялар гиганти ҳисобланган «Phillips» ва спорт автомобили «Spyker Cars»нинг штаб-квартираси жойлашган. Беш асрлик жадал иқтисодий ривожланишдан сўнг бугун Нидерландия хизмат кўрсатиш соҳасида дунёдаги етакчи давлатлардан бирига айланди.

    Нидерландияда туризм юқори даражада ривожланган. Мамлакат Европанинг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган жойларидан бири бўлиб, унинг энг катта диққатга сазовор шаҳри Амстердам шаҳридир. Шаҳар дунёдаги энг кўп музейлар жойлашган манзил сифатида танилган. Статистик маълумотларга қараганда мамлакатга ҳар йили тўрт ярим миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюради.

    Нидерландия тараққиётининг яна бир омили сифатида шуни эътироф этиш мумкинки, бу ерда болалар ёшлигидан тадбиркорлик руҳида тарбияланади. Биз юқори технологиялар даврида яшаяпмиз ва Нидерландия аҳолиси ушбу имкониятдан муваффақиятли фойдалана олди – бугунги кунда мамлакатдаги бошланғич бизнеснинг аксарияти интернетда.

    Мамлакат аҳолиси мукаммал даражада таълим олиш имкониятига эга. Нидерландия кичик мамлакат бўлса-да, бу ерда дунёдаги энг яхши университетлар мавжуд.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мамлакат иқтисодий ривожланишининг яна бир муҳим омили шуки, мамлакатни фақат бой ва қудратли давлатлар ўраб олган. Нидерландия Бельгия, Германия, Люксембург, Франция, Буюк Британия ва Дания каби бой давлатлар билан қўшни ҳисобланади. У, шубҳасиз, дунёдаги энг яхши инфратузилмага эга ўнта мамлакат қаторига киради ва кўпинча Жанубий Корея билан таққосланади. Мамлакатдаги автомобиль йўллари, замонавий аэропортлар ва денгиз портларининг мукаммал тармоғи дунёнинг деярли барча мамлакатларига соя солиши мумкин.

    Нидерландия энг ақлли ва мувозанатли иммиграция сиёсатига эга мамлакатдир. Бу ерга доимий кириб келувчи ақлли иммигрантлар унинг тараққиётида муҳим ўрин тутади.

    Хулоса қиладиган бўлсак, Нидерландияни ақлли сиёсат ва ақлли одамлар дунёнинг энг бахтли, энг ривожланган давлатларидан бири қаторига олиб чиқди ва бу борада ундан ўрнак олса, арзийди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    04.02.2021, 21:10   Изоҳ (0)   73746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Баъзи одамларга COVID-19 юқмаслиги сабаблари маълум қилинди

    04.02.2021, 20:10

    Украинадаги Новгород қишлоғи номи Нью-Йорк деб ўзгартирилади. Чунки бу унинг тарихий номланиши

    04.02.2021, 17:59

    Нобель мукофоти совриндори раҳбарлигидаги Мьянма ҳукумати ҳарбийлар томонидан тўнтарилди. Улар мамлакатда «гуллаб-яшнаётган интизомли демократия» тузмоқда. Армияни...

    04.02.2021, 16:47

    SpaceX ракетаси 60 та интернет сунъий йўлдоши билан коинотга учирилди (видео)

    04.02.2021, 15:23

    АҚШда коронавирус тарқалиши секинлашди

    04.02.2021, 13:21

    Жо Байден Оқ уйга невараси учун беланчак олиб келди

    04.02.2021, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49

    Қанча истеъмол қилинса ҳам семиртирмайдиган 15 та фойдали маҳсулот

    Гўзаллик | 25 август, 09:45

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 25 август, 09:22

    Франция антисемитизм даъволари юзасидан АҚШ элчисини чақиртирди

    Дунё | 25 август, 09:05

    “Россия Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишини тан олди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 25 август, 08:40

    Тошкентда депутатлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 август, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.