Америкалик хонанда Фаррелл Уильямс ва Германиянинг машҳур бренди Adidas ҳамкорликда NMD Hu кроссовка моделини тақдим қилди. Esquire’нинг ёзишича, намойиш ва кроссовкаларни етказиб бериш учун автоном ҳаракатланадиган робот ишлаб чиқарган.
Рэпер Pushа Т кроссовкаларни етказиб берадиган робот акс этган видео билан бўлишган. У биринчилардан бўлиб ажойиб курьернинг «қўли»дан пойабзални қабул қилиб олган.
https://www.instagram.com/p/CKykvcesHU4/?utm_source=ig_embed&утм_cампаигн=эмбед_видео_watch_агаин
Мазкур роботларни ишлаб чиқариш учун Adidas бренди Boston Dynamics компанияси билан ҳамкорлик қилган. Highsnobiety нашрининг маълум қилишича, робот яратиш учун 75 минг доллар сарфланган. NMD Hu кроссовкалари 5 февраль куни сотувга чиқарилади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)