«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан шартномасини оммага эълон қилган El Mundo нашри ва бунга алоқаси бўлиши мумкин бўлганларни судга бермоқчи.
Аргентиналик футболчининг адвокатлари газетани судга беради. Шунингдек, улар мазкур шартноманинг тафсилотларидан хабардор бўлган яна беш кишини ҳам жавобгарликка тортмоқчи.
Marca хабарига кўра, улар қаторида каталонлар собиқ президенти Хосеп Бартомеу, шартноманинг тузилиши ва имзоланишига жавобгар шахс Оскар Грау, «Барселона» президентлиги вазифасини вақтинча бажарувчи Карлес Тускец ва яна икки киши бор.
Маълум бўлишича, шартномада уни махфийлигини сақлаш мажбурияти ҳақидаги банд бор ва унинг бузилиши Мессини ғазабга келтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ El Mundo нашри Месси ва жамоа ўртасидаги 2017 йилда тузилган ҳам 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етадиган шартнома нусхасини қўлга киритганди. Шартномага кўра, Месси ҳозирга қадар ушбу шартнома туфайли 511 миллион евро ишлаб топгани ва бу келишув унга умумий миқдорда 555 миллион евро келтириши маълум бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)