Футбол бўйича Италия чемпионатининг 20-турида «Рома» 31 январь, якшанба куни «Верона»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Жанлука Манчини римликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Генрих Мхитарян жамоасининг иккинчи голини урди.
29-дақиқада Борха Майораль ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Бунга меҳмонлар иккинчи бўлимда битта гол билан жавоб қайтарди.
Ушбу ғалабадан кейин «Рома» очколарини 40 тага етказиб олди ва 3-ўринга кўтарилди.
20-турдан кейин мусобақа жадвалидаги ҳолат:
А Серия
20-тур баҳси
31 январь, якшанба
«Рома» — «Верона» 3:1
Голлар: 1:0 – 20 Манчини, 2:0 – 22 Мхитарян, 3:0 – 29 Майораль, 3:1 – 62 Колли.«Рома»: Лопес, Карсдорп (Бруно Перес, 86), Рожер, Манчини, Спинаццола, Пеллегрини, Вильяр (Кристанте, 71), Мхитарян, Верету (Диавара, 86), Смоллинг (Кумбула, 12), Майораль (Карлес Перес, 86).
«Верона»: Сильвестри, Давидович, Гюнтер, Чеккерини (Удоги, 80), Фараони (Димарко, 57), Лазович, Тамез, Барак, Илич (Бесса, 56), Закканйи (Колли, 57), Калинич (Лазанья, 46).
Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (17), Фараони (23), Кумбула (38).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)