«Пахтакор» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини БААнинг «Шабоб ал-Аҳли» жамоасида давом эттиради.
Дубайликлар клуби ўзбекистонлик футболчи 30 июнга қадар ижарага олинганини маълум қилди. Машарипов «Шабоб ал-Аҳли»нинг 30 январь куни бўлиб ўтган «Ал-Иттиҳод Калба»га қарши ўйин қайдномасидан жой олди.
Маълумот учун, Машарипов БАА клубига «Ан-Насср»дан ижара асосида йўл олган. Аввалроқ «Дарё» манбаси футболчи Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолаганини маълум қилганди.
Маълум бўлишича, «Ан-Насср» легионерлар билан боғлиқ лимит сабаб Жалолиддинни «Шабоб ал-Аҳли»га ижарага берган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоада яна бир ўзбекистонлик футболчи Азиз Ғаниев тўп суради.
Машарипов «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2013 йилда бош жамоада дебют қилган. 2017 йилни «Локомотив»да ўтказган футболчи шу вақтга қадар «шерлар» сафида ҳаракат қилиб келаётганди. Машарипов Суперлига 2020 йилги мавсумида 23 та ўйин ўтказиб, 6 гол ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, БАА чемпионатида айни дамда Отабек Шукуров («Шаржа»), Азизбек Ғаниев («Шабоб ал-Аҳли») ва Достон Ҳамдамов («Ан-Наср») каби ўзбекистонлик футболчилар фаолият олиб бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)