Тошкентнинг «Локомотив» клуби испаниялик ҳимоячи Диего Барданка Флорес трансферини эълон қилди.
Барданка тошкентликлар сафига Словениянинг «Горица» клубидан келиб қўшилди. Шунингдек, 27 ёшли футболчи Испаниянинг «Вальядолид», «Рекреативо», «Леванте» каби жамоаларига тўп тепган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Барданка «темирйўлчилар» билан 2021 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Ҳимоячи 29 январь куни «Локомотив»нинг Туркиядаги йиғинига бориб қўшилди.
2021 йилги мавсумдан португалиялик мутахассис Микаэл Секейра қўл остида ҳаракат қиладиган жамоа аввалроқ Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Жавоҳир Сидиқов, Садриддин Абдуллаев ва Ислом Рашидхонов каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)