«Ливерпуль» ҳимоячиси Жоэл Матип Премьер Лига 20-тури доирасида 28 январь куни бўлиб ўтган «Тоттенҳэм»га қарши баҳсда (3:1) жароҳат олди.
Жароҳатини тиклаб эндигина майдонга қайтган Матип болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинини шикастлаб олган.
«Ливерпуль»да Матипдан ташқари Виржил ван Дейк ва Жо Гомес каби марказий ҳимоячилар ҳам сафдан чиққан. Шунингдек, йўқотишлар сабаб марказий ҳимояда ўйнаётган Фабиньо ҳам мушак жароҳати туфайли жамоасига ёрдам бера олмаяпти.
Айни дамда мерсисайдликлар марказий ҳимоясида Натаниэл Филлипс ва марказий ярим ҳимоячи Жордан Ҳендерсон ҳаракат қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)