Футбол бўйича Испания Кубогининг чорак финал ўйинларига қуръа ташланди.
Унга кўра, «Барселона» жамоаси «Гранада» билан ўйнайди. Мазкур босқичда Ла Лига вакили бўлмаган ягона жамоа — «Алмерия» эса «Севилья»га қарши баҳс олиб боради.
Ўйинлар 2—4 февраль кунлари бўлиб ўтади ва кейинги босқич тақдири битта учрашувда ҳал бўлади.
Испания Кубоги
¼ финал баҳслари
«Гранада» — «Барселона»
«Бетис» — «Атлетик»
«Леванте» — «Вильярреал»
«Алмерия» — «Севилья»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)