Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 21-тури доирасида «Леванте»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Коронавирус туфайли мазкур ўйинда иштирок эта олмайдиган Зинедин Зидан қайдномага 20 нафар футболчини киритди. Қайдномадан ҳимоячилар Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль, Начо, ярим ҳимоячи Федерико Вальверде ва ҳужумчилар Лукас Васкес, Родриго Гоэс ўрин олмади.
«Реал» ва «Леванте» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 30 январь куни 20:15 да бошланади.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Рафаэл Варан, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди, Виктор Чуст;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Иско, Серхио Аррибас, Антонио Бланко;
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Винисиус Жуниор, Мариано Диас.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)