«Тоттенҳэм» Премьер Лигасининг 20-турида 28 январь, пайшанба куни «Ливерпуль»га ютқазиб қўйди (1:3).
Бу «шпорлар» бош мураббийи Жозе Моуриньо учун АПЛ доирасида «Ливерпуль»дан учралган кетма-кет тўртинчи мағлубият бўлди. Серия 2018 йилнинг 16 декабрида бошланган. У вақтда португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед»да ишларди.
Бу Моуриньо фаолиятида лига доирасида бир рақибга қарши ўйинлардаги энг ёмон серия ҳисобланади, дея хабар қилмоқда Opta.
«Тоттенҳэм» 19 та ўйинда 33 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.
«Тоттенҳэм»—«Ливерпуль» учрашувида урилган голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — видеошарҳ.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)